Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Замонавий ижтимоий иш тизими жорий этилмоқда

Дата публикации: 24-07-2026 05:13:41

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини комплекс тартибга солувчи "Ижтимоий иш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат профессионал ижтимоий ходимлар институтини жорий этади, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ягона тартибини мустаҳкамлайди ҳамда фуқаролар ва оилаларнинг муҳтожлигини баҳолашга индивидуал ёндашувни назарда тутади.

Основное содержимое страницы с новостью.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар сифатини оширишга қаратилган ва ушбу соҳада ягона ҳуқуқий механизмни белгилайдиган 23.07.2026 йилдаги "Ижтимоий иш тўғрисида"ги ЎРҚ-1159-сон Қонун қабул қилинди.

Янги тизим ижтимоий масалаларга профилактик ёндашувга асосланган. Бунинг учун поликлиникалар, мактаблар, бандлик марказлари, судлар, ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш муассасаларида профессионал ижтимоий ходимлар институти жорий этилмоқда.

Оилалар ва алоҳида фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражаси фақат даромадлар бўйича эмас, балки ҳаётий вазиятни комплекс баҳолаш асосида аниқланиши лозим. Ҳар бир фуқаро ёки оила учун индивидуал ижтимоий қўллаб-қувватлаш режаси ишлаб чиқилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу соҳадаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари ва масъулиятини белгилайди, шунингдек, маҳаллалар, ННТ, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатишда иштирок этишини назарда тутади.

Бундан ташқари, Қонунда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам турлари, фуқаролар ва оилаларни ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топиш тартиби, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва тўхтатиш асослари, уни молиялаштириш манбалари, шунингдек, ижтимоий ходимлар учун белгиланган ҳуқуқий мақом, ижтимоий кафолатлар ва чекловлар мустаҳкамлаб қўйилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2026 йилдан кучга кирди.

                                               Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди06.3328-07-2026
2Давлат органининг ноқонуний қароридан етказилган зарарни қоплашнинг ягона механизми жорий этилмоқда07.0728-07-2026
3Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади010.9521-07-2026
4Коррупцияга қарши сертификатлаштириш қандай ўтказилади06.7827-07-2026
5Toshkent Afg‘onistondan oziq-ovqat mahsulotlari xarid qilish masalasini muhokama qildi09.7828-07-2026
6O‘zbekistonda bolalarga nisbatan zo‘ravonlik haqida xabar berish uchun ishonch telefoni ishga tushirildi08.3628-07-2026
7Дума приняла закон об обязательном наличии у инженеров свидетельства о квалификации0015-12-2021
8Госдума приняла закон об электронном документообороте в сфере труда0017-11-2021
9Совфед одобрил закон о воинском звании для педагогов0016-12-2020
10Совфед одобрил закон о регулировании порядка медосмотра персонала воздушных судов0002-06-2021

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 7.35. Источник: www.norma.uz.