Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Коррупцияга қарши сертификатлаштириш қандай ўтказилади

Дата публикации: 27-07-2026 06:56:29

Коррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди. У давлат тузилмалари ва давлат улушига эга тижорат компаниялари фаолиятини баҳолаш босқичларини белгилайди. Тизим давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Основное содержимое страницы с новостью.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи билан (24.07.2026 й. АВ рўйхат рақами 3906-сон) Коррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди.

Ҳужжат 30.12.2025 йилдаги ПФ-270-сон Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган ва давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида Коррупцияга қарши миллий сертификатлашни ўтказиш тартибини белгилайди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти Коррупцияга қарши сертификатлаштириш миллий менежмент тизими доирасида баҳоланади, унинг натижаларига кўра улар сертификатлаштирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши сертификатлаштириш миллий менежмент  тизимини жорий этиш учун масъул ваколатли орган ҳисобланади.

Ушбу тизимни жорий этиш Агентлик томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.

Сертификатлаштириш биринчи навбатда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра фаолияти "қониқарсиз" деб топилган, коррупцияга оид жиноятлар сони кўпайган ва уларга нисбатан фуқароларнинг мурожаат ва шикоятлари кўп бўлган давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилади.

Сертификатлаштириш босқичма-босқич амалга оширилади:

• жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

• ишчи гуруҳни шакллантириш ва унинг таркибини тасдиқлаш;

• сертификатлаштириш ҳажми ва мақсадларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш дастурини тасдиқлаш;

• баҳолашни масофадан ва (ёки) жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

• ишчи гуруҳ хулосасини тайёрлаш ва сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Давлат органи ёки ташкилотининг функционал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш масофадан ва (ёки) жойига чиққан ҳолда амалга оширилади ҳамда 14 иш кунидан ошмаслиги керак. 

Баҳолаш дастури қуйидаги йўналишлар бўйича ишлаб чиқилади:

• очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

• жамоатчилик кенгашлари фаолияти орқали жамоатчилик назоратини таъминлаш;

• коррупция хавфини бошқариш тизимининг самарадорлиги;

• ходимлар томонидан хизмат фаолияти талабларига, шунингдек хизмат ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;

• манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларини жорий этиш;

• коррупцияга қарши курашишнинг ички механизмларини жорий этиш;

• коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги.

Баҳолаш 100 баллик тизим бўйича ўтказилади, бунда:

• 81 баллдан 100 баллгача  – "яхши";

• 55 дан 80 баллгача  –  "қониқарли";

• 55 баллдан кам  – "қониқарсиз."

Фаолияти "яхши" деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларига Коррупцияга қарши сертификатлаштириш миллий менежмент  тизими талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат берилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати уч йил.

Агар фаолият "қониқарли" деб баҳоланса, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат берилади. Улар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг бундай ташкилотларга сертификат берилади.

"Қониқарсиз" баҳоланганда, шунингдек, аниқланган камчиликлар қўшимча муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ташкилот сертификатлаштиришдан ўтмаган ҳисобланади. Тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар бундай ташкилотлар раҳбарларига рағбатлантирувчи устамалар тўлашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2026 йилдан кучга кирди.

                                                Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1ABC: Трамп рассматривает возможность отставки главы аппарата Белого дома0013-11-2018
2Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади010.9521-07-2026
3Устойчивость выработки в блочных средах0024-09-2024
4Iberdrola activa 750 kW de potencia para los cargadores de Serrano0028-11-2024
5Замонавий ижтимоий иш тизими жорий этилмоқда07.3524-07-2026
6jamielynnlano: Had an urge to draw something different last night! I’m in such a sapphic mood!!My...0001-02-2020
7Türkmenistan güýç gurluşlaryna gözegçiligi güýçlendirýär, MHM-niň öňki başlygy wise-premýer boldy0031-01-2020
8Валаам: Утро 7 сен, Пт0006-09-2018
9MATARO0021-02-2025
10Proper training in initial stage crucial for agri-based ventures, says Minister 0021-02-2025

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 6.78. Источник: www.norma.uz.