Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Президентнинг 20.07.2026 йилдаги ПФ-138-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатда кўзда тутилган мақсадлар:
• Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
• уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.
Президентнинг айрим ҳужжатларига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш ва Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, ҳужжат билан Президентнинг 09.09.2019 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5815-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Белгиланишича, Жамғарманинг 2026 йилдаги даромадлари республика бюджетининг II чорак якунлари бўйича даромадлар режасининг 100 млрд сўм миқдоридаги ошириб бажарилган қисми, шунингдек, Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига асосан вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағларидан тегишли маблағларни йўналтириш орқали шакллантирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Замонавий ижтимоий иш тизими жорий этилмоқда | 0 | 7.35 | 24-07-2026 |
| 2 | Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди | 0 | 6.33 | 28-07-2026 |
| 3 | Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда | 0 | 8.75 | 27-07-2026 |
| 4 | Коррупцияга қарши сертификатлаштириш қандай ўтказилади | 0 | 6.78 | 27-07-2026 |
| 5 | Мирзиёев объявил об усилении ответственности чиновников, препятствующих работе СМИ | 0 | 0 | 06-11-2021 |
| 6 | Давлат органининг ноқонуний қароридан етказилган зарарни қоплашнинг ягона механизми жорий этилмоқда | 0 | 7.07 | 28-07-2026 |
| 7 | Президент Аида Балаеваға мемлекеттік саясатты одан әрі күшейтуді тапсырды | 0 | 5 | 03-07-2026 |
| 8 | Титов выступил за создание в России института следственных судей | 0 | 0 | 18-08-2021 |
| 9 | Мирзиёев сообщил о планах перераспределения государственных функций в Узбекистане | 0 | 0 | 06-11-2021 |