Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди

Дата публикации: 22-10-2026 06:11:27

Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.

Основное содержимое страницы с новостью.

Президентнинг 19.10.2026 йилдаги «Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-380-сон қарори билан 03.10.2026 йилдаги ПФ-213-сон Фармон билан ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг мақсадлари, асосий механизмлари ва ташкилий асослари белгиланди.

Идоранинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълимдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим даражасигача ягона таълимни бошқариш тизимини шакллантиришдан иборат бўлади. Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва малака талабларини мувофиқлаштириш, шунингдек, меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш назарда тутилган.

Илмий кластерлар ва тадқиқот университетларини ташкил этиш, илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш ҳамда иқтидорли ўқувчиларни илмий фаолиятга жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Янги тузилмалар ва рақамли воситалар

Вазирлик марказий аппаратида учта департамент ташкил этилади: Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти; Молия, инфратузилма ва ресурслар департаменти; Тарбия, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш департаменти.

Аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик сифатини ошириш учун аутсорсинг асосида колл-марказ ва қайта алоқа тизими фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролар, педагоглар ҳамда таълим ва илм-фан соҳаси ходимларининг мурожаатларини қабул қилади, шунингдек, таълим хизматларининг сифати ва оммабоплиги тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишни таъминлайди.

Вазирлик ҳузурида талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар иштирокида Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилади. Идора ҳайъати 15 нафар кишидан, шу жумладан Вазирлик раҳбарияти, идорага қарашли агентликлар директорлари, етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, олимлар ва педагоглардан иборат таркибда тузилади.

Бундан ташқари, Вазирлик ҳузурида Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади. У соҳа муаммоларини аниқлаш, далилларга асосланган ечимларни тайёрлаш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш билан шуғулланади.

Инсон капиталини ривожлантириш стратегияси

Президент Администрацияси ҳузурида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади, у Вазирлик билан биргаликда Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқади. Унинг вазифаларига ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва босқичларини белгилаш, уларнинг натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, функцияларнинг такрорланишини бартараф этиш ҳамда таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш киради.

Ишчи гуруҳ фаолиятини таъминлаш учун Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Унинг маблағлари халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик ва молиявий ёрдам маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Бошқарув самарадорлигини рақамли платформа, асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва халқаро тадқиқотлар натижаларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, тизимнинг очиқлиги ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш назарда тутилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2026 йилдан кучга кирди.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Определены основные направления работы Министерства образования и науки07.4822-10-2026
2Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилмоқда09.1421-07-2026
3ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади06.5526-10-2026
4Хориждаги ватандошларни таклиф қилиш ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди06.6923-10-2026
5Министерства оценят запрос на выпускников вузов для реализации нацпроетков0017-12-2018
6Иссиқхона хўжаликларининг экологик хавфсиз фаолият юритиши қандай таъминланади 013.8526-10-2026
7Минпросвещения: оснащение педвузов новым оборудованием повысит эффективность обучения0021-04-2021
8Фальков призвал сделать взвешенным включение вузов в проект по реформе образования0028-08-2025
9Минпросвещения сформировало совет учителей-блогеров0011-08-2022
10Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда08.6219-10-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 12.66. Источник: www.norma.uz.