Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2026 йилдаги 581-сон қарори билан Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, бундай имконият Президентнинг 22.10.2025 йилдаги ПФ-189-сон Фармони билан назарда тутилган эди. Низом уни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Инфратузилмадан олий таълим ва илмий ташкилотлар, Рақамли стартаплар дастурига аъзо бўлган стартаплар, шунингдек ҳокимларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантиришга масъул бўлган маслаҳатчилари фойдаланиши мумкин. Ресурслар сунъий интеллект моделларини ўқитиш, синовдан ўтказиш, валидация қилиш, инференс ва ахборот-таҳлилий мақсадлар учун тақдим этилади.
Фойдаланувчи дастурий интерфейс (API) орқали катта тил моделлари ёрдамида 6 ойгача муддатда ойига 10 млн токенгача бўлган маълумотларни бепул қайта ишлаши мумкин. Лимитдан ортиқ, бироқ 50 млн токендан ошмаган ҳажм учун тарифдан 50 фоиз чегирма берилади, фойдаланилмаган токенлар кейинги ойга ўтказилмайди.
Бошқа сунъий интеллект моделларини ўқитиш ва синовдан ўтказиш учун 6 ойгача муддатга 120 ГБгача видеохотира ажратилади. «Катта маълумотлар» базаларидаги маълумотлардан бепул фойдаланиш мумкин, бироқ уларни учинчи шахсларга бериш ва тижорат мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Лойиҳалар йилига икки марта – июль ва ноябрь ойларида ўтказиладиган танловда саралаб олинади. Аризалар Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш марказининг сайти орқали электрон шаклда берилади ва 100 баллик тизим бўйича баҳоланади.
Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчи уч иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин. Апелляция комиссияси уни беш иш кунида кўриб чиқади.
Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида фақат битта лойиҳани амалга ошириши мумкин. Инфратузилмадан криптовалюта майнинги, зарарли дастурлар яратиш, спам ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланиш тақиқланади, ҳуқуқбузарликлар учун Марказ фойдаланишни чеклашга ёки бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2026 йилдан кучга кирди.
Илхам Ибрагимов
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди | 0 | 12.66 | 22-10-2026 |
| 2 | ИТМО разработает новую российскую систему подготовки специалистов по ИИ | 5 | 7 | 27-06-2025 |
| 3 | Кабмин заложил почти 1,5 млрд рублей на поддержку стартапов на основе ИИ-технологий | 0 | 0 | 29-03-2021 |
| 4 | Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда | 0 | 8.62 | 19-10-2026 |
| 5 | «РТ-Техприемка» внедрила искусственный интеллект в разработку ИТ-продуктов | 1 | 16.32 | 05-08-2026 |
| 6 | ИТМО получит более 350 миллионов рублей на развитие образовательных программ в сфере ИИ | 5 | 7 | 05-05-2025 |
| 7 | «РТ-Техприемка» запускает обучение по применению ИИ в бизнесе и производстве | 0 | 13.57 | 18-08-2026 |
| 8 | Минобрнауки внедрит в программы вузов образовательный модуль в области ИИ | 0 | 0 | 29-10-2021 |
| 9 | Минобрнауки и фонд "Вклад в будущее" будут привлекать молодежь в сферу ИИ | 0 | 0 | 08-10-2025 |
| 10 | Минпросвещения подготовило рекомендации по применению ИИ в школах | 0 | 7.74 | 25-09-2026 |