2027 йилдан бошлаб мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида интеграциялашган дастурлар босқичма-босқич жорий этилади, техникум битирувчилари эса халқаро олий таълим муассасаларида ўқишни имтиҳонсиз давом эттиришлари мумкин бўлади.
Президентнинг 17.07.2026 йилдаги "Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-269-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда кўзда тутилган мақсадлар:
• ишлаб чиқилган ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг интеграциялашган дастурларини тизимли жорий этишни жадаллаштириш;
• ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан олий таълимга узлуксиз ўтишнинг ёшлар учун жозибадор шаклларини жорий этиш;
• ёшларнинг халқаро тан олинган таълим дастурлари бўйича таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
• стипендиатлар учун ажратиладиган маблағларни самарали йўналтириш ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда талабгорларни саралаш тизимини такомиллаштириш.
Буюк Британиянинг "IQF – Integrated qualifications framework" таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази ташкил этилди. Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:
• интеграциялашган дастурларни глобал рейтингнинг топ-100 рўйхатига киритилган ҳамкор олий таълим муассасалари талабларига мувофиқлаштириш;
• бакалавриатда "1+3", "2+2" ва магистратурада "1+1" таълим моделларини ишлаб чиқиш;
• етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг дипломларини тақдим этувчи тузилмаларни (кампуслар, филиаллар, франшизалар, таълим дастурларини амалга ошириш марказлари ва бошқалар) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.
Буюк Британия тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида тажриба-синов тариқасида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади.
Интеграциялашган дастурлар бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган техникум битирувчиларига кириш имтиҳонларисиз Олий мактабнинг тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.
Ҳужжат билан 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари, муҳандислик, архитектура ва қурилиш, бизнес бошқаруви, тиббиёт, санъат, педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларида интеграциялашган таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиладиган олий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
Марказ ҳузурида шартнома асосида жалб этиладиган хорижий экспертлардан иборат доимий фаолият юритувчи Ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Қуйидагилар Олий мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
• тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган маблағлар;
• хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан;
• юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
• халқаро молия ташкилотлари, таълим ва нодавлат нотижорат ташкилотлари грантлари;
• қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
"Эл-юрт умиди" жамғармасига 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб интеграциялашган таълим дастурлари бўйича таълим олаётган ва топ-300 талик рўйхатга кирувчи хорижий олий таълим муассасаларида, етакчи тармоқ олий таълим муассасаларида ўқишни узлуксиз давом эттириш имкониятига эга бўлган талабаларнинг хорижда ўқиши бўйича қуйидаги харажатларни стипендия дастурлари доирасида молиялаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Создается Высшая школа интегрированных программ | 0 | 10.41 | 21-07-2026 |
| 2 | Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилди | 0 | 12.21 | 22-07-2026 |
| 3 | Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда | 0 | 8.75 | 27-07-2026 |
| 4 | Новые школьные стандарты будут внедрять поэтапно с 2021 до 2024 года | 0 | 0 | 28-11-2019 |
| 5 | Минобрнауки доведет до вузов объем платного приема на 2026/2027 год в ноябре | 0 | 0 | 05-09-2025 |
| 6 | В Минпросвещения рассказали о новых учебниках для старшеклассников | 0 | 5 | 29-06-2026 |
| 7 | Минпросвещения обновит стандарты дошкольного и начального образования в 2027 году | 0 | 5 | 29-06-2026 |
| 8 | В РФ в 2027-2028 учебном году массово запустят новую систему высшего образования | 0 | 0 | 11-07-2025 |
| 9 | Для тульских старшеклассников утвердят новые программы обучения с 2027 года | 0 | 5 | 05-07-2026 |