Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади

Дата публикации: 23-10-2026 06:55:53

2030 йил 1 январдан бошлаб фақат тегишли ихтисослик бўйича давлат рўйхатидан ўтган мутахассислар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади. 19.10.2026 йилдаги ВМҚ 577-сон қарори билан махсус имтиҳонлар ўтказиш, беш йил муддатга электрон гувоҳномалар беришни назарда тутувчи рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди.

Основное содержимое страницы с новостью.

Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади

23.10.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2026 йилдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 577-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат уч ойдан кейин кучга киради.

Ҳужжат билан 10.09.2026 йилдаги ПФ-192-сон Фармонга мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва қайта ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга татбиқ этилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек махсус имтиҳонларни ташкил этиш Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини баҳолаш маркази томонидан амалга оширилади. Бунинг учун Тиббий малака платформаси ишлаб чиқилиб, жорий этилади.

Баҳолаш маркази давлат рўйхатидан ўтказиш, касбий фаолиятни мониторинг қилиш, шунингдек маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини берувчи Тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритади.

Ариза берувчи бир нечта мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтиш ҳуқуқига эга, бунда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ариза берилади.

2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат муайян мутахассислик бўйича рўйхатдан ўтган шахсларга беш йил муддатга берилади. Давлат рўйхатидан ўтмаган шахс тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтик касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар ходимлар ихтиёрий равишда махсус имтиҳон натижалари асосида ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик тарзда ўз мутахассислиги бўйича давлат рўйхатидан ўтиши мумкин бўлади.

Мутахассислиги бўйича камида 20 йиллик иш стажига ва илмий даражага эга бўлган ходимлар махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ариза Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Тиббий малака" платформаси орқали топширилиши мумкин. Электрон аризаларни кеча-ю кундуз, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни топшириш мумкин.

Ваколатли орган беш иш куни ичида аризаларни кўриб чиқади ва ариза берувчиларни махсус имтиҳонга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади. Унинг ҳақиқийлигини Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текшириш мумкин. Гувоҳноманинг асл нусхаси ёки унинг қоғоз шаклидаги дубликати берилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтган ходимлар касбий фаолиятини давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта рўйхатдан ўтишлари шарт.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2027 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда012.9320-10-2026
2Правила уничтожения недоброкачественных ветпрепаратов обновят в 2026 году0524-02-2026
3Иссиқхона хўжаликларининг экологик хавфсиз фаолият юритиши қандай таъминланади 013.8526-10-2026
4Срок получения лицензии на ветпрепараты сократят до 8 рабочих дней0731-03-2026
5Новые правила уничтожения изъятых лекарств вступят в силу с марта 2027 года01520-08-2026
6ГД приняла поправки к закону о штрафах за нарушение маркировки о наркотиках0017-07-2025
7Фармпроизводители должны быть готовы к внеплановым проверкам и их негативным последствиям013.5426-08-2026
8Минпромторг предложил обновить правила лицензирования фармацевтических производств0701-04-2026
9Лицензии фармпроизводителей будут приостанавливать на 120 дней за критические нарушения с 15 августа 2026 года019.4917-08-2026
10В России появятся новые лекарства и методы лечения5718-07-2026

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 12.56. Источник: www.norma.uz.