Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Сергелида ер тайёр ҳужжатлар билан бирга аукционга чиқарила бошланди

Дата публикации: 04-07-2026 12:11:00

Сергелининг ерни тайёр ҳужжатлар билан сотиш тажрибасини давлат объектлари ва саноат зоналарига ҳам татбиқ этиш топширилди. Илгари ҳужжатларни келишиш учун бир йилгача вақт кетар эди, энди эса харидор аукциондан сўнг дарҳол ишларни бошлаши мумкин.

Основное содержимое страницы с новостью.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ер участкаларини аукционга тайёр пакет — қурилиш учун рухсатнома, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа билан бирга чиқариш бўйича янги тажриба бошланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 4 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Дастлабки шундай аукцион «Янги Бунёдобод» маҳалласида ўтказилди. Уй-жой қурилиши учун мўлжалланган 70 сотихлик ер майдони янгича ёндашув асосида савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 14 млрд сўм бўлган ер 40 млрд сўмга сотилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, янги тартибнинг асосий афзаллиги шундаки, ерни сотиб олган тадбиркор қурилишни шу куннинг ўзидаёқ бошлай олади. Илгари ҳужжатларни келишиш учун бир йилгача вақт кетар эди.

Давлат раҳбари бу тажрибани нафақат ер участкаларига, балки савдога чиқарилаётган давлат объектлари ва саноат зоналарига ҳам жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда, шунингдек, олти йил аввал Тошкент вилоятидан Сергели туманига қўшиб берилган 13 та маҳаллани ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳудудларда 14,5 мингта хонадон мавжуд бўлиб, уларда 50 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шу билан бирга, мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳали ҳам «шаҳар муҳитини тўлиқ ҳис қилмаётгани» қайд этилди.

Ушбу маҳаллаларда кўчаларни ёритиш учун 629 та темирбетон устун ўрнатилиб, кабель тортилган. Бироқ тизимнинг ҳалигача ишга туширилмагани танқид қилинди. Мутасаддиларга бу масалани 10 кун ичида ҳал этиш топширилди.

Бундан ташқари, йил охиригача ушбу маҳаллаларни канализация тармоғига тўлиқ улаш вазифаси қўйилди.

Сергели туманида аҳоли ва тадбиркорлар сони ортгани сабабли сўнгги беш йилда электр энергиясига бўлган йиллик эҳтиёж 40 фоизга ошган. Айрим маҳаллаларда тармоқдаги кучланиш меъёрдан 1,5−2 баравар паст экани қайд этилди.

«Шаҳаролди», «Ўзгариш» ва «Қумариқ» подстанцияларини ишга тушириш учун 107 млрд сўм ажратилди. Мутасаддиларга ушбу объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш ва аҳолини кафолатли электр энергияси билан таъминлашни йўлга қўйиш топширилди.

Умуман, йиғилишда пойтахтнинг Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларига ўтказилган 46 та маҳаллада электр энергияси, сув, канализация ва йўллар билан боғлиқ биронта ҳам ҳал этилмаган масала қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Жорий йилнинг февраль ойида президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда бугунги кунда қурилиш учун рухсатнома олиш 9 босқични ўз ичига олиши ва 90−120 кун вақт талаб этиши айтилган эди. Халқаро амалиётда ready-to-build land (қурилишга тайёр ер) механизми туфайли бу муддат 7−15 кунгача қисқаради.

Давлат раҳбарига Ўзбекистонда ҳам шундай тизимни жорий этиш таклиф қилинди: барча тайёргарлик жараёнлари ер участкалари аукционга қўйилишидан аввал якунланади, ғолиб эса автоматик равишда тўлиқ ҳужжатлар тўпламини олади. Қурилишга тайёр бўлмаган ерларни аукционга қўйишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Натижада, президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб «ер банки»га киритилган ер участкалари (3-тоифага мансуб хусусий ерлардан ташқари) биринчи даражали шаҳарсозлик ҳужжатлари келишилган ҳолда қурилиш учун тайёрланган майдончалар сифатида онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Президент Сергелидаги бадбўй ҳид муаммосини 1 сентябргача ҳал этишни топширди0704-07-2026
2Президент Сергелидаги Ўзгариш маҳалласи ва у ердаги когенерация марказини бориб кўрди0704-07-2026
3Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади0505-07-2026
4Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди0505-07-2026
5Шавкат Мирзиёев савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилган Янги Сергели кўчаси билан танишди5704-07-2026
6Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди5705-07-2026
7Найдена украденная работа Сарьяна стоимостью в $123 тыс.0007-05-2020
8Тошкентда янги типдаги — ертўласида спорт зали ва ошхонаси бор мактаблар қуриш режалаштирилмоқда0704-07-2026
9Дирекция Эрмитажа рассчитывает завершить наружные работы в здании Биржи до конца года0007-05-2020
10Амир Темур хиёбонига олиб кирувчи «зебра»лар пиёдаларга қайтарилди. Gazeta репортажи0505-07-2026

Классификация: Недвижимость. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 5. Информативность: 7. Источник: www.gazeta.uz.