Давлат шифохоналарида камида 15 йил ишлаган шифокор ва фармацевтларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади. Улар республиканинг исталган ҳудудидан бирламчи бозордаги уйларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин. Ҳар чоракда 125 нафар номзод тасодифий танлаш йўли билан аниқланади.