Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Амир Темур хиёбонига олиб кирувчи «зебра»лар пиёдаларга қайтарилди. Gazeta репортажи

Дата публикации: 05-07-2026 11:26:00

Амир Темур хиёбонига кириш учун тўрт томондан светофорли ерусти ўтиш йўллари очилди. Эндиликда хиёбонга Сайилгоҳ («Бродвей»), Мустақиллик, Маҳтумқули ва Амир Темур кўчаларидан светофорли пиёдалар ўтиш йўллари орқали кириб бориш мумкин. Gazeta мухбири хиёбон атрофидан репортаж тайёрлади.

Основное содержимое страницы с новостью.

Амир Темур хиёбонига кириш йўллари пиёдалар учун очилди, панжаралар олиб ташланди. Эндиликда бу жойга Сайилгоҳ («Бродвей»), Мустақиллик, Маҳтумқули ва Амир Темур кўчаларидан светофорли пиёдалар ўтиш йўллари орқали кириб бориш мумкин. Содда қилиб айтганда, хиёбонга Амир Темур ҳайкалининг икки ён томони, олд ва ортидан тўғри кириб борса бўлади. 3 июль куни Gazeta мухбири хиёбондан репортаж тайёрлаб, пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг фикрларини ўрганди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Gazeta худди 2010 йилгача бўлганидек, ерусти ўтиш йўлларини қайтаришга чақирганди. Таҳририят хиёбонга киришни «инсонийлаштириш» лойиҳасини 2018 йилда ҳам эълон қилган.

Май ойи бошида пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) Амир Темур хиёбонига ерости ўтиш йўллари ўрнига светофорли ерусти ўтиш йўлларини ташкил этиш лойиҳанинг дастлабки вариантини тақдим этганди.

ЙҲТЭМ лойиҳаси. Манба: ЙҲТЭМ.ЙҲТЭМ лойиҳаси. Манба: ЙҲТЭМ.

«Бродвей»дан хиёбонга

Сайилгоҳ кўчаси ва Амир Темур хиёбонини икки томондан панжаралар тўсиб турар эди. У ёки бу томонга фақат ерости йўли орқали ўтиш мумкин бўлган.

Сайёҳлар илгари ерусти ўтиш йўли бўлган, ҳозирда эса ноқулай ерости ўтиш йўллари жойлашган жойда Амир Темур ҳайкалини суратга олмоқда. Фото: Шуҳрат Латипов / Gazeta (2018 йил).Сайёҳлар илгари ерусти ўтиш йўли бўлган, ҳозирда эса ноқулай ерости ўтиш йўллари жойлашган жойда Амир Темур ҳайкалини суратга олмоқда. Фото: Шуҳрат Латипов / Gazeta (2018 йил).

Ерости ўтиш йўли. Фото: GazetaЕрости ўтиш йўли. Фото: Gazeta

Эндиликда панжаралар олиб ташланган, ўртада кенг пиёдалар ўтиш йўли ташкил қилинган. Қарама-қарши томонлардаги таблоларда пиёда қанча кутиши ва ўтиш учун неча сония қолгани, шунингдек, пиёдани огоҳлантириш учун «кутинг» ва «юринг» сўзлари кўриниб туради.

Ҳилола Комилова Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи. Аввалига ер остидан ўтиб кўрсамми деб ўйлади-ю, кейин яшил чироқ ёнишини кутиб, бирпасда хиёбон томондан Сайилгоҳ кўчаси («Бродвей»)га ўтиб олди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳилола Комилова. Фото: Gazeta

«Аслида, хавфсиз деб ер остидан ўтишни маъқул кўрар эдим, бироқ ёшингиз ўтган сари тушиб-чиқиш қийин бўлар экан. Ҳозир менга тартибга солинган пиёдалар ўтиш йўли маъқул кўринди. „Кутинг“, „юринг“ деган ишоралари ҳам бироз ишончимни оширди. Невараларимни ҳам бу ерга айланишга олиб келсам бўларкан», — дейди Ҳилола Комилова.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пиёда машина ўтишини 76 сония, ҳайдовчи пиёданинг ўтишини 25 сония кутади. Айрим йўловчилар бунга у қадар рози эмас.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

«Ер устидан ўтиш анча қулайроқ бўлиб қолди, чунки мен скейтбордда учаман ва ер остидан ўтиш мен учун ноқулай эди, — дейди Артём исмли йигит. — Лекин вақт, яъни йўлни кесиб ўтиш учун 76 сония кутиш бироз кўплик қилади. Умуман олганда, бу ерости пиёдалар ўтиш йўлагидан анча яхши».

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

65 яшар Ғайрат Адашев ерости ўтиш йўлларидан тушиб-чиқишга қийналаётганини айтди. «Бродвей»дан хиёбонга ўта туриб, «бунақа светофорли «пешоход»ларни бошқа жойларга ҳам тезроқ ўрнатиш керак» деди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ғайрат Адашев. Фото: GazetaҒайрат Адашев. Фото: Gazeta

«Аввал бу ерда машиналар ниҳоятда серқатнов бўлган. Ҳозир эса тўхтаб, мана, ўтказиб юборяпти. Бу пиёдаларга қулайлик. Баъзи жойлардаги ерости йўллари ёмғир ёққанда сув билан тўлиб қоляпти. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак», — дейди пиёда.

Амир Темур кўчаси — Темурийлар музейи — Амир Темур хиёбони

Бу учала нуқтани бирлаштириш учун йўл ўртасида хавфсизлик оролчаси қурилган. Унга учала томондан светофор назоратидаги «зебра»лар келиб қўшилади. Бунга қадар бу ерда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўллари мавжуд бўлган.

Ўзбекистон меҳмонхонаси ёнидаги ерости ўтиш йўли Амир Темур хиёбонига олиб ўтади. Шу билан бирга, бу тушиш йўли шу номдаги метро бекатига ҳам элтади.

Gazeta мухбири ер остига тушаётган йўловчиларнинг асосий қисми айнан метро бекатига қараб юраётганига эътибор қаратди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бироқ иссиқда «яшил» ёнишини кўп кутишни истамаган ёки шунчаки ер остидан ўтмоқчи бўлганлар ҳам йўқ эмас.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шу вақтгача пиёдалар Ўзбекистон меҳмонхонаси ва Маҳтумқули кўчасидан тартибга солинмаган (светофорсиз) пиёдалар ўтиш йўли орқали Амир Темур хиёбонига ўтиб-қайтар эди. Эндиликда бу уч нуқта бирлаштирилиб, йўл ўртасида хавфсизлик оролчаси ташкил қилинган. Навбати билан светофор чироқлари ёнади ва ҳамма тартиб билан ҳаракат қилади.

Асли фарғоналик бўлган талаба Азизхон Абдуманнопов таътилда новвойхонада ишлайди. Ҳозир велосипедида нон ташияпти. Меҳмонхона ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлига келганда уловидан тушиб, уни етаклаб, яёв ўтди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Азизхон Абдуманнопов. Фото: Gazeta

Азизхон Абдуманнопов. Фото: Gazeta

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Азизхон Абдуманнопов. Фото: Gazeta

«Менимча, Амир Темур хиёбони атрофида светофорли „зебра“ қурилгани яхши бўлди. Одамлар светофор бўлмаганида исталган пайтда ўтишарди, тирбандлик ҳам бўлиб турар, пиёда ва ҳайдовчи бир-бирини тушунмай ёки менсимай қолган ҳолатлар бўлар эди. Қоидаларга амал қилинса, хавф албатта камаяди», — дейди у.

Кўриш бўйича ногиронлиги бор йўловчилар учун тактил йўлакча. Фото: GazetaКўриш бўйича ногиронлиги бор йўловчилар учун тактил йўлакча. Фото: Gazeta

Амир Темур кўчаси ва Тошкент куранти томондан хиёбонга кириш учун ҳам светофорлар ишлаяпти. Бунда ҳам хавфсизлик оролчаси бўлиб, ундан чиққан уч «зебра» А.Темур ва Матбуотчилар кўчаларидан келаётган оқимларни «кесади».

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

75 яшар Жўра Қурбоновнинг фикрича, хиёбонга кириб-чиқиш аввал ҳам яхши бўлган, ҳозир ҳам яхши.

«Ёши катта кишилар учун еростидан тушиб-чиқиш бироз қийин. Лекин уни ёпиб ҳам ташламаслик керак. Ёшлар ёки ёш болалилар истаса, ўтаверади», — дейди у.

Жўра Қурбонов ҳозир ер остидан ўтиб келган бўлса, у билан Амир Темур хиёбонида учрашишга келган дўсти Рўзиқул Болтаев «Тошкент куранти» олдидаги ерусти пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтганини айтди.

Рўзиқул Болтаев (чапда) ва Жўра Қурбонов (ўнгда). Фото: GazetaРўзиқул Болтаев (чапда) ва Жўра Қурбонов (ўнгда). Фото: Gazeta

«Светофорли «пешоход»дан бехавотир ўтдим. Бу аввал йўқ эди, ҳозир жуда чиройли қилиб қўйишибди. Менга маъқул. Шунга ҳайдовчилар ҳам ўрганган экан, ҳақиқатан йўл беришяпти. Амир Темур бобомизнинг ҳайкали атрофида бўлаётган ободонлаштириш ҳам жуда яхши. Дам олиш, томоша қилишга яхши жой. Биргина биз эмас, бутун дунёдан келиб зиёрат қилиб кетишяпти. Шунинг учун ҳам ўтиб-қайтиш осон бўлгани яхши-да», — дейди Рўзиқул бобо.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

У 1968 йилда Амир Темур хиёбони қаршисидаги Тошкент Давлат университети (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети)га имтиҳон топширишга келганида хиёбонда Амир Темур ҳайкали ўрнида Карл Маркс ва Ленин бюсти бўлганини эслайди.

«Ўшанда ҳам ерусти пиёдалар ўтиш йўли бўлар эди. Мана, ўша услубга қайтишибди. Ҳозир ҳаммаси замонавий, светофорли, қаранг, қандай чиройли», — дейди у.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Instagram’да Амир Темур хиёбонидаги светофорли зебралар ҳақида эълон қилинган видео остида буни илиқ қабул қилмаган фойдаланувчилар ҳам фикр қолдирган.

Уларнинг айримлари «энди бу йўлларда тирбандлик бўлади», «айланма йўлда зебра қўйилмайди-ку», «менимча, туристларни ўйлашган» дея изоҳ ёзган.

Gazeta мухбири Ўзбекистон меҳмонхонасининг 17 қаватидан туриб хиёбон атрофини кузатди, бир неча суратлар олди. Бироқ иш куни (жума) ва соат 13:30 бўлишига қарамай, тирбандлик кузатилмади.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги


20 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи Асқар Айнақулов «ерости йўлаги бўлгандан кейин, светофор шарт эмас» деб ҳисоблайди.

«Аввалгидан кўпроқ тирбандлик бўлади. Ҳар 50−100 метрда светофор бўлаверса, машина оқими кўпаяди-да. Агар ерости йўлаги бўлса, светофорлар нега керак? Пиёдалар ер остидан ўтиб кетаверади», — дейди у.

Асқар Айнақулов. Фото: GazetaАсқар Айнақулов. Фото: Gazeta

Gazeta мухбирининг ҳайдовчига яна ҳам тушунарли бўлиши учун «Ёши катта, ҳассага суяниб қолган, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги борлар ҳам ер остидан тушиб-чиқавериши керакми?» дея берган саволидан кейин Асқар Айнақулов «тўғри, уларга ер устидан юриш қулай, бу томонини ҳам ўйлаб кўриш керак экан» деди.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

«Шу вақтгача пиёдалар мана шу «думалоқ» (Амир Темур хиёбони) ичига кира олмай қийналишарди. Ҳозир қулайроқ бўлиб қолди. Одамлар бемалол кечки пайт салқинлаб, бола-чақасини олиб келади, яйраб ўтиришади. Ҳаммамиз ҳам оддий одаммиз-ку, пиёда юриб, фарзандларимиз билан айлангимиз келади. Ўзимиз ҳам мана шу ерда катта бўлганмиз, бу ерда музқаймоқ сотишар эди. Баъзи одамлар тирбандлик бўлади, деб ўйлаяпти. Ҳайдовчи сифатида айтаманки, менга оғирлик жойи йўқ, манзилимга беш минут кеч ҳам етиб боравераман, — дейди 30 йиллик ҳайдовчи Дилмурод Жалилов.

Дилмурод Жалилов. Фото: GazetaДилмурод Жалилов. Фото: Gazeta

Шу билан бирга, Gazeta мухбири хиёбон атрофи — Тошкент куранти, Темурийлар музейи томонда ва Юридик университети ёқаларида пулли автотураргоҳлар сақланиб қолганини кўрди.

Хиёбон атрофида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамон давом этяпти. Тошкент шаҳри ҳокимлиги кейинги режалар ҳақида ҳозирча маълумот бергани йўқ.

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

амир темур хиёбони, бродвей, зебра, одамлар учун шаҳар, пиёда, тошкент, тошкент шаҳар ҳокимлиги

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1ИИО ходимларидан эътироз, фирибгарлик, уй-жой можароси: Ички ишлар вазири қабулига келганлар ҳикояси0504-07-2026
2Фуқароларнинг муомала лаёқати, дастлабки ҳимоя ва болалар ҳуқуқларига оид ишлар бўйича судларга тушунтириш берилди0504-07-2026
3Сергелида ер тайёр ҳужжатлар билан бирга аукционга чиқарила бошланди5704-07-2026
4«Наркотиклар савдоси дрон ва криптовалютага кўчмоқда». Тошкентда глобал наркотаҳдидлар муҳокама қилинди0805-07-2026
5Брайтон Бичдаги «Кичкина Тошкент». Ўзбек дўконлари тармоғи қандай қилиб Нью Йоркнинг диққатга сазовор масканига айланди?0704-07-2026
6Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди5705-07-2026
7Движение по Крымскому мосту перекрыто0505-07-2026
8Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади0505-07-2026
9"Газпром" остановит "Голубой поток" на профилактику 13-19 мая0007-05-2020
10Источник: на юге Петербурга обрушились строительные леса0007-05-2020

Классификация: Происшествия. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 5. Источник: www.gazeta.uz.