Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Шавкат Мирзиёев савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилган Янги Сергели кўчаси билан танишди

Дата публикации: 04-07-2026 07:34:00

Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги янгиланган Янги Сергели кўчасини кўздан кечирди. Кўчанинг 2,1 километрли қисмида инфратузилма модернизация қилиниб, кеча-ю кундуз ишлайдиган савдо, умумий овқатланиш ва дам олиш масканлари ташкил этилди.

Основное содержимое страницы с новостью.

Шавкат Мирзиёев савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилган Янги Сергели кўчаси билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати видеосидан лавҳа

Шавкат Мирзиёев савдо ва хизмат кўрсатиш ҳудудига айлантирилган Янги Сергели кўчаси билан танишди

Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги янгиланган Янги Сергели кўчасини кўздан кечирди. Кўчанинг 2,1 километрли қисмида инфратузилма модернизация қилиниб, кеча-ю кундуз ишлайдиган савдо, умумий овқатланиш ва дам олиш масканлари ташкил этилди.

  Lotinchada   На русском языке 2026 йил, 4 июль, 12:34   Сиёсат  

Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Сергели туманининг Иттифоқ маҳалласидаги Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Янги Сергели кўчасида ташкил этилган 24/7 режимида ишлайдиган туризм, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари аҳолига қулай шароит яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари очишга хизмат қилмоқда.

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

Лойиҳанинг умумий қиймати 18,7 миллиард сўмни ташкил этади. Кўчанинг 2,1 километр қисмининг инфратузилмаси тўлиқ яхшиланиб, савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган куну тун фаолият юритадиган ҳудудга айлантирилди. Аҳоли дам олиши ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 дан ортиқ болалар майдончаси, 8 та воркаут зонаси, китоб дўкони ҳамда нуронийлар маскани ташкил этилди.

Ҳудуд атрофидаги 4 та маҳаллада 21 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Янги Сергели кўчасидан кунига ўртача 15−20 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига 1,2 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

Лойиҳа доирасида 250 дан ортиқ янги иш ўрни очилди. 95 та мавжуд тадбиркорлик субъектининг фаолияти кенгайтирилиб, 22 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

Давлат раҳбари маҳалла бўйлаб юриб, миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, ободонлаштирилган кўчалар ва аҳоли учун яратилган қулайликлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот қилди.

сергели тумани, шавкат мирзиёев, янги сергели

Президент амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигига қандай таъсир кўрсатаётгани билан қизиқди. Маҳалла фаоллари бу ўзгаришлар аҳоли кайфиятига, турмуш тарзи ва даромадига ижобий таъсир кўрсатаётганини, ҳудуднинг қиёфаси ҳам, одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам ўзгараётганини таъкидлади.

Telegram Telegram каналга аъзо бўлинг


Изоҳ

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади0505-07-2026
2Президент Сергелидаги бадбўй ҳид муаммосини 1 сентябргача ҳал этишни топширди0704-07-2026
3Президент Сергелидаги Ўзгариш маҳалласи ва у ердаги когенерация марказини бориб кўрди0704-07-2026
4Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди0505-07-2026
5Тошкентда янги типдаги — ертўласида спорт зали ва ошхонаси бор мактаблар қуриш режалаштирилмоқда0704-07-2026
6Сергелида ер тайёр ҳужжатлар билан бирга аукционга чиқарила бошланди5704-07-2026
7Самарқанд вилоятида янги Самарқанд — Ургут темирйўлининг бир қисми шикастланди0503-07-2026
8Ўзбекистонда июнь илиқ бўлди, ҳудудларда жадал ёмғирлар кузатилди0504-07-2026
9Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди5705-07-2026
10Брайтон Бичдаги «Кичкина Тошкент». Ўзбек дўконлари тармоғи қандай қилиб Нью Йоркнинг диққатга сазовор масканига айланди?0704-07-2026

Классификация: В стране. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 5. Информативность: 7. Источник: www.gazeta.uz.