Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди

Дата публикации: 23-07-2026 07:00:46

Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Основное содержимое страницы с новостью.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2026 йилдаги 396-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи бир қатор НҲҲлар тасдиқланди.

Хусусан, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тўғрисидаги низом (1);

• Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом (2).

1-Низом Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Қўмита Раиси ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди.

Қўмита озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария масалаларини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи республиканинг ягона мустақил ижро этувчи органи ҳисобланади.

Қўмита бевосита Президент ва Вазирлар Маҳкамасига (Бош вазирнинг инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича масъул ўринбосари) ҳисобот беради.

Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавф-хатарларни бошқариш ва хавф-хатар таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш, шунингдек, аҳолини хавфли озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида тезкор хабардор қилиш ва бундай маҳсулотларни қайтаришнинг электрон тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси негизида ташкил этилди.

Низомда Жамғармани молиялаштириш ва унинг маблағларини сарфлаш механизмлари, Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш ва тасдиқлаш, маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисоб, ҳисобот, назорат ва ҳисобдорлик назарда тутилган.

Жамғармани шакллантириш манбалари:

• озиқ-овқат бизнеси операторларидан олинган маблағларнинг 100 фоизи, янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш;

• Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Чегара инспекцияси томонидан кўрсатилган хизматлардан олинган маблағларнинг 100 фоизи;

• Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ветеринария препаратлари маркази томонидан хизматлар кўрсатишдан олинган маблағларнинг бир қисми чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 80%и;

• озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулосалар бериш ва махсус экспертиза ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимлар (тўловлар);

• озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария соҳасидаги барча лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини бажаришда ундириладиган йиғимлар ва тўловлар ва бошқалар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2026 йилдан кучга кирди.

                                                 Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1O‘zbekistonda bolalarga nisbatan zo‘ravonlik haqida xabar berish uchun ishonch telefoni ishga tushirildi08.3628-07-2026
2Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди0505-07-2026
3Toshkent Afg‘onistondan oziq-ovqat mahsulotlari xarid qilish masalasini muhokama qildi09.7828-07-2026
4"Ректорлар мактаби"га номзодлар тўрт босқичли танлов орқали қабул қилинади0514-07-2026
5Россия компанияси билан Ўзбекистонда талаб юқори дориларни ишлаб чиқариш муҳокама қилинди0516-07-2026
6Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда08.7527-07-2026
7Shavkat Mirziyoyev 9 ta davlat elchilaridan ishonch yorliqlarini qabul qilib oldi010.8728-07-2026
8Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди06.3328-07-2026
9Shavkat Miziyoyev Qozog‘istonga amaliy tashrif bilan boradi07.928-07-2026

Классификация: Пресс-релизы. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 10. Источник: www.norma.uz.