Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда

Дата публикации: 22-10-2026 07:24:28

Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Основное содержимое страницы с новостью.

20.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1183-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан қонунчилик талабларини бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.

Хусусан, Қонун Иқтисодий процессуал кодексга банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар сонига тааллуқли ўзгартиришлар киритади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексига, агар хўжалик юритувчи субъект солиқ органининг унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорига нисбатан эътироз билдирса, ушбу ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашнинг судда кўриб чиқилиши тартибини, шунингдек ушбу операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач чиқарилган қарорни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қайд этилишича, Қонун банк ҳисобварақлари блокировка қилинган хўжалик юритувчи субъектларнинг имкониятларини чеклайдиган тартиб-таомилларни бартараф этишга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 21.10.2026 йилдан кучга кирди. 

Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Хориждаги ватандошларни таклиф қилиш ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди06.6923-10-2026
2Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади07.1619-10-2026
3Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади010.8722-10-2026
4Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади012.5623-10-2026
5BGP Litigation подготовила обзор о субординации требований в 2026 году08.6917-07-2026
6Минфин предложил наделить ФНС и ФТС полномочиями по вступлению в арбитражные дела0002-09-2021
7Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди09.2522-10-2026
8Верховный Суд РФ получает «руководящий» статус: становится ли российское право ближе к прецедентному?09.321-08-2026
9Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда08.6219-10-2026
10ВС РФ предложил переложить на арбитражных управляющих проверку требований кредиторов0027-11-2018

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10.4. Источник: www.norma.uz.