Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади

Дата публикации: 19-10-2026 04:29:57

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.

Основное содержимое страницы с новостью.

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 557-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, бизнесни рўйхатга олиш дастури ва саволнома шакллари тасдиқланди.

Рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтган ёки ўтмаганлиги, мулкчилик шакли ва резидентлик мақомидан қатъи назар, барча иқтисодий бирликлар: юридик шахслар ва уларнинг филиаллари, юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилганлар, хорижий ваколатхоналар, шунингдек рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар рўйхатга олинади.

Иқтисодий бирлик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, ҳақиқатда фаолият кўрсатаётган жойи бўйича рўйхатга олинади. Сўров соат 9:00 дан 18:00 гача давлат тилида, зарур ҳолларда эса респондентнинг она тилида ўтказилади.

Рўйхатга олиш усули иштирокчининг тоифасига боғлиқ:

Тоифа

Рўйхатга олиш усули

Юридик шахслар, хорижий ваколатхоналар

Ҳоким ёрдамчиси томонидан юзма-юз сўров ва hisobot.stat.uz орқали саволномани мустақил тўлдириш

Ўзини ўзи банд қилганлар

census.stat.uz орқали мустақил

Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар

Ҳоким ёрдамчиси ёки статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

Бозорлар ва савдо комплекслари

Статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

Саволномада фаолият, ходимлар сони, 2025 йилдаги харажатлар ва айланма, мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек СТИР ёки ЖШШИР кўрсатилади. Агар респондент сўровдан бош тортса ёки уни жойида топиш имкони бўлмаса, саволнома маҳалла, ҳокимият ёки маъмурий маълумотлар асосида тўлдирилади.

Шахсни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар махфий ҳисобланади ва ишлов беришда шахссизлантирилади («Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуннинг 28 ва 30-моддалари).

Рўйхатга олиш натижалари 2027 йил 1 сентябргача Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Саволларни 1851 рақамли колл-марказга бериш мумкин.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 14 октябрдан кучга кирган.

Илхам Ибрагимов

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ёшларни ишга олиш фойдалироқ: Ўзбекистонда қандай солиқ имтиёзлари бор07.3514-10-2026
2Хориждаги ватандошларни таклиф қилиш ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди06.6923-10-2026
3Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда010.422-10-2026
4Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди09.2522-10-2026
5Налоговые риски и иллюзии в бизнесе0509-07-2026
6Как защитить бизнес при налоговой проверке: анализ документов, сопровождение и подготовка возражений08.809-10-2026
7VOA Uzbek: Human rights group urges Uzbekistan to uphold reforms06.2714-03-2025
8Как вести бизнес, не вызывая претензий налоговиков? 07.3529-07-2026
9Бизнес-шерифы Башкирии решают более 80% обращений предпринимателей0004-09-2025

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 7.16. Источник: www.norma.uz.