Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди

Дата публикации: 19-09-2026 12:46:26

Президент Қорақалпоғистонда янги саноат зоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида илғор лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда йирик қурилиш лойиҳаларини бошлашни белгилаб берди.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260919/qoraqalpogistonning-iqtisodiy-rivojlantirish-sohalari-belgilandi-60571918.html

Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди

Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди

Sputnik Ўзбекистон

Президент Қорақалпоғистонда янги саноат зоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида илғор лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда йирик қурилиш лойиҳаларини бошлашни... 19.09.2026, Sputnik Ўзбекистон

2026-09-19T17:46+0500

2026-09-19T17:46+0500

2026-09-19T17:48+0500

шавкат мирзиёев

қорақалпоғистон

иқтисод

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/13/60572735_0:14:1900:1083_1920x0_80_0_0_5aa4f616eddc4d7cc95e71053e75da09.jpg

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бугун Нукусда Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда қуйидаги соҳаларни ривожлантириш белгланди:Йиғилишда, шунингдек, келгуси йили қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш таклифи билдирилди. Президент раҳбари шоирнинг “Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун, ўзим дема ғамхўрлик қил халқ учун” деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлади. Шоирнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, рақамлаштириш, асраб-авайлаш ва ёшларга етказишни қамраб олган дастурни бир ойда ишлаб чиқиш топширилди.

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/13/60572735_212:0:1900:1266_1920x0_80_0_0_de2aaead528f466b2805bd040362e338.jpg

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон, иқтисод

шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон, иқтисод

Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди

17:46 19.09.2026 (янгиланди: 17:48 19.09.2026)

Oбуна бўлиш

Президент Қорақалпоғистонда янги саноат зоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида илғор лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда йирик қурилиш лойиҳаларини бошлашни белгилаб берди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бугун Нукусда Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйидаги соҳаларни ривожлантириш белгланди:

“Ресурсдан тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади. “Қўнғирот – Қораўзак – Тахиатош” йўналиши “яшил саноат йўлаги” – “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айланади.

Сунъий интеллект ва дата марказлар учун ташкил этилган махсус зонада 8 миллиард долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади. Беш йиллик дастур ишлаб чиқиб, инвесторлар учун 1 гигаваттли барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш топширилди.

“Яшил” энергияни “карбон кредит”га айлантириш орқали йилига 50-100 миллион доллар даромад олиш имконияти қайд этилди. Йил якунигача Оролнинг 50 минг гектарида “ўрмон карбон кредити” дастури бошланади.

Италиянинг “Bonifika Ferrarizi” компанияси билан Тахтакўпирда 50 миллион долларлик лойиҳа бошланмоқда. Унда 2 минг гектарда помидор ва ғалла етиштирилиб, чуқур қайта ишланади ҳамда Европага экспорт қилинади.

Оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади. Келаси йили ресурслар 2 карра оширилиб, “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Шу ҳисобдан камида 50 минг одамни даромадли қилиш белгиланди.

Тўрткўлдаги “Ёнбош” ва Бўзатовдаги “Эркиндарё” каналларини бетонлаш, сув иншоотлари ва артезиан қудуқлар қуришга 135 миллиард сўм ажратилади. Икки канални 1 мартгача бетонлаш, келаси йил 17 минг гектарда озуқа экиб, 2 минг одамни даромадли қилиш топширилди.

Сув объектларини модернизациялаш учун жалб қилинадиган грантлар 100 миллион долларга етказилади. 1 апрелгача Қорақалпоғистондаги 59 та, бошқа вилоятлардаги 200 та сув насоси янгиланади.

Чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун Қўнғирот, Беруний ва Чимбойда 2 минг гектар ер тикланмоқда, келаси йили яна 5 минг гектар ўзлаштирилади. Озуқа етиштиришга ҳар гектар учун 500 минг сўм субсидия берилади.

Йирик чорва комплекслари учун кредит миқдорини 50 миллиард сўмгача оширилади. Самолётда олиб келинадиган наслли буқалар қийматининг 10 фоизи, ҳар бир бош учун 4 миллион сўмгача субсидия қилинади.

Тахтакўпирда Шинжон тажрибаси асосида озуқа етиштириш ташкил этилиб, хориждан 5 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Йил якунигача 100 минг бош қўй-эчки боқишни йўлга қўйиш белгиланди.

Боғдорчиликда 30 минг гектарда шўрга чидамли олхўри ва кечки ўрик плантацияларини ташкил этиш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади.

Келгуси баҳордан Нукус туманидаги 10 минг гектарда қовун етиштириш бошланади. Энг яхши навлар ва мутахассислар жалб этилиб, қайта ишлаш ҳамда экспорт билан шуғулланадиган холдинг ташкил қилинади.

Нукуснинг “Ашшикўл” ҳудудида 50 минг аҳолига мўлжалланган “Нукус сити” қурилиши бошланди. 270 гектарда энергия тежамкор бинолар, бизнес, савдо ва сервис марказлари, яшил хиёбонлар барпо этилади.

Йиғилишда, шунингдек, келгуси йили қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш таклифи билдирилди.

Президент раҳбари шоирнинг “Ҳамиша сен хизмат этгил халқ учун, ўзим дема ғамхўрлик қил халқ учун” деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлади. Шоирнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, рақамлаштириш, асраб-авайлаш ва ёшларга етказишни қамраб олган дастурни бир ойда ишлаб чиқиш топширилди.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонлик талабалар Россия корхоналарида битирув ишларини бажариши мумкин06.9422-09-2026
2Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади0505-07-2026
3Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди0505-07-2026
4Президент Киргизии призвал политиков страны решать все спорные вопросы в рамках закона0014-10-2020
5Мирзиёев бизнес учун янги имтиёзлар ва Андижон бўйича режаларни маълум қилди09.6824-09-2026
6Киргизия предложила создать в ШОС механизм борьбы с экономическими преступлениями0010-11-2020
7Shavkat Mirziyoyev Markaziy Osiyo va Ozarbayjon norasmiy sammitida nutq so‘zladi09.0731-07-2026
8Токаев призвал создать в Казахстане наукограды0014-03-2025
9Мирзиёев предложил создать в Центральной Азии полноценную зону свободной торговли0014-09-2023

Классификация: В стране. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 9.18. Источник: sputniknews-uz.com.