Президент Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича бизнес, саноат, таълим, энергетика, уй-жой ва хотин-қизлар бандлигига доир янги вазифаларни белгилади.
https://sputniknews.uz/20260924/biznes-imtiyozlar-andijon-rejalar-60707074.html
Мирзиёев бизнес учун янги имтиёзлар ва Андижон бўйича режаларни маълум қилди
Мирзиёев бизнес учун янги имтиёзлар ва Андижон бўйича режаларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Андижон бўйича янги вазифаларни белгилади: йирик иш берувчиларга имтиёзлар, бизнес учун енгил кредитлар, муҳандислик таълими, микро ГЭСлар, Бобур шаҳри, сув таъминоти ва хотин-қизлар бандлиги режалари.
2026-09-24T14:42+0500
2026-09-24T14:42+0500
2026-09-24T14:42+0500
шавкат мирзиёев
андижон вилояти
жамият
кредит
имтиёз
транспорт
уй-жой коммунал хизмати
инвестиция
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60706190_114:481:2292:1706_1920x0_80_0_0_b7e727d198a45d3f3024074ae2e2b07d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш давом этмоқда.Кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди. Камида 1 минг нафар ходими бўлган корхоналарда ишчиларни ўқитиш, малакасини ошириш ва транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.Бизнесни кредитлаш тартибини ўзгартириш ҳам белгиланди. 500 миллион сўмгача бўлган лойиҳаларда бизнес-режа талаб этилмайди, кредитлар гаровга эмас, пул оқимига қараб ажратилади. Кичик тадбиркорнинг йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартномаси кредит таъминоти сифатида қабул қилиниши, экспортбоп маҳсулот учун хомашё хариди кредитларида эса суғурта полиси гаров ўрнини босиши мумкин. Тўққизта давлат банкига 20 та янги банк маҳсулотини таклиф қилиш вазифаси қўйилди.Андижонни Фарғона водийсининг муҳандислик кадрлари марказига айлантириш режалаштирилди. Олийгоҳ ва техникумларнинг амалий кафедраларини саноат зоналари ва йирик корхоналарга яқинлаштириш, йил якунигача дуал таълимни камида 80 фоизга етказиш топширилди. Андижон техника институти трансформация қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади ва дизайнерлик факультети очилади. Бунинг учун 25 миллиард сўм ажратилади.Саноат ўсиши билан энергияга талабни қоплаш учун микро ва кичик ГЭСларни кўпайтириш режалаштирилган. Микро ГЭСларни тайёр ҳолда қуриб, тадбиркорларга лизингга бериш ва бетонлаштириладиган каналларда ГЭСлар каскадини ташкил этиш вазифаси қўйилди.Андижондаги 30 та маъмурий бино Бобур шаҳрига кўчирилиб, бизнес учун 13 гектар ер ва 70 минг квадрат метр жой бўшатилади. Бу майдонларда 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор. Бобур шаҳрида 200 минг кишига мўлжалланган 800 та кўп қаватли уй қурилиши бошланган. Савдо, бизнес, меҳмонхона, хусусий таълим, тиббиёт ва спорт объектларини қуриш учун ҳам алоҳида шароитлар яратилади.Ичимлик сув таъминоти бўйича келгуси йилдан Хонобод — Андижон магистраль қувурининг иккинчи тармоғи қурилиши бошланади. Лойиҳа 1 миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилашга қаратилган.Хотин-қизлар бандлигини ошириш учун Андижонда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади. Шунингдек, янги оилавий боғчалар очиш орқали бола парвариши билан банд аёлларнинг меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиш режалаштирилди.Камералар маълумотлари сунъий интеллект орқали таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲларнинг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилади. Йил охиригача бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260924/andijon-yangi-rejalar-60704080.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
шавкат мирзиёев, андижон вилояти, жамият, кредит, имтиёз, транспорт, уй-жой коммунал хизмати, инвестиция, иқтисод
шавкат мирзиёев, андижон вилояти, жамият, кредит, имтиёз, транспорт, уй-жой коммунал хизмати, инвестиция, иқтисод
Oбуна бўлиш
Президент Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича бизнес, саноат, таълим, энергетика, уй-жой ва хотин-қизлар бандлигига доир янги вазифаларни белгилади.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш давом этмоқда.
Кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди. Камида 1 минг нафар ходими бўлган корхоналарда ишчиларни ўқитиш, малакасини ошириш ва транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.
Бундай корхонада камида беш йил ишлаган ходимларнинг фарзандлари контракт тўлови ҳам қоплаб берилади. Иш ўринлари сони 1 мингга яқинлашаётган корхоналар учун грантлар ажратилади, Андижонга бу йўналишда 20 миллион доллар берилади.
Бизнесни кредитлаш тартибини ўзгартириш ҳам белгиланди. 500 миллион сўмгача бўлган лойиҳаларда бизнес-режа талаб этилмайди, кредитлар гаровга эмас, пул оқимига қараб ажратилади.
Кичик тадбиркорнинг йирик буюртмачи билан узоқ муддатли шартномаси кредит таъминоти сифатида қабул қилиниши, экспортбоп маҳсулот учун хомашё хариди кредитларида эса суғурта полиси гаров ўрнини босиши мумкин. Тўққизта давлат банкига 20 та янги банк маҳсулотини таклиф қилиш вазифаси қўйилди.
Андижонни Фарғона водийсининг муҳандислик кадрлари марказига айлантириш режалаштирилди. Олийгоҳ ва техникумларнинг амалий кафедраларини саноат зоналари ва йирик корхоналарга яқинлаштириш, йил якунигача дуал таълимни камида 80 фоизга етказиш топширилди.
Андижон техника институти трансформация қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади ва дизайнерлик факультети очилади. Бунинг учун 25 миллиард сўм ажратилади.
Саноат ўсиши билан энергияга талабни қоплаш учун микро ва кичик ГЭСларни кўпайтириш режалаштирилган. Микро ГЭСларни тайёр ҳолда қуриб, тадбиркорларга лизингга бериш ва бетонлаштириладиган каналларда ГЭСлар каскадини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Андижондаги 30 та маъмурий бино Бобур шаҳрига кўчирилиб, бизнес учун 13 гектар ер ва 70 минг квадрат метр жой бўшатилади. Бу майдонларда 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор.
Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа ва Хонободда ҳам савдо ва хизматларга ихтисослашган бизнес ҳудудларини ривожлантириш белгиланди.
Бобур шаҳрида 200 минг кишига мўлжалланган 800 та кўп қаватли уй қурилиши бошланган. Савдо, бизнес, меҳмонхона, хусусий таълим, тиббиёт ва спорт объектларини қуриш учун ҳам алоҳида шароитлар яратилади.
Ичимлик сув таъминоти бўйича келгуси йилдан Хонобод — Андижон магистраль қувурининг иккинчи тармоғи қурилиши бошланади. Лойиҳа 1 миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилашга қаратилган.
Хотин-қизлар бандлигини ошириш учун Андижонда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади. Шунингдек, янги оилавий боғчалар очиш орқали бола парвариши билан банд аёлларнинг меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиш режалаштирилди.
Жамоат хавфсизлиги ва кибержиноятларга қарши курашда рақамли технологиялар кенг жорий этилади.
Камералар маълумотлари сунъий интеллект орқали таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲларнинг олдини олиш чоралари ишлаб чиқилади. Йил охиригача бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш топширилди.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Андижон учун янги режалар: $5 млрд инвестиция, 70 минг иш ўрни ва “муҳандислик водийси” | 0 | 16.51 | 24-09-2026 |
| 2 | Мирзиёев назвал предателями уволенных за плохую работу чиновников | 0 | 0 | 12-07-2023 |
| 3 | Мирзиёев инициировал "Агроэкспресс Центральная Азия - РФ" для роста товарооборота | 0 | 0 | 09-10-2025 |
| 4 | Мирзиёев заявил, что на встрече с Путиным планирует обсудить ситуацию в Афганистане | 0 | 0 | 19-11-2021 |
| 5 | Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш соҳалари белгиланди | 0 | 9.18 | 19-09-2026 |
| 6 | Мишустин: нужно пройти сложный период и обеспечить восстановление деловой активности | 0 | 0 | 08-04-2020 |
| 7 | Мирзиёев поручил разработать стратегию развития электромобильной отрасли в Узбекистане | 0 | 0 | 14-02-2022 |
| 8 | Мирзиёев: в последние годы Узбекистан и Россия развивают всеобъемлющее партнерство | 0 | 0 | 25-04-2023 |
| 9 | Мишустин: ускорять темпы роста отраслей экономики должны власть, наука и бизнес | 0 | 0 | 15-12-2025 |
| 10 | Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қурилишларга старт берилди | 0 | 20 | 23-09-2026 |