Сўнгги ўн йилда Тошкент метросида 33 километр янги йўл ва 21 та бекат қурилди, кунлик йўловчилар оқими эса 180–200 мингдан қарийб 1,2 миллион нафарга етди.
https://sputniknews.uz/20260924/tashkent-metro-ozgarishlar-rejalar-60711486.html
Йўловчилар оқими олти баравар ошди: Тошкент метросида 10 йиллик ўзгаришлар ва режалар
Йўловчилар оқими олти баравар ошди: Тошкент метросида 10 йиллик ўзгаришлар ва режалар
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метросида сўнгги 10 йилда 33 км янги йўл ва 21 та бекат қурилди. Тармоқ узунлиги 71 кмга, бекатлар сони 50 тага етди, кунлик йўловчилар оқими эса 1,1 миллиондан ошди.
2026-09-24T16:23+0500
2026-09-24T16:23+0500
2026-09-24T16:28+0500
метро
тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
тошкент
жамоат транспорти
поезд қатнови
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38378409_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5a0d93c22a77a08b2f68d80cbfba6ff5.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Тошкент метрополитени 1977 йилда ишга туширилган. 2016 йилга келиб пойтахт метро тармоғи 29 та бекат ва 38 километр йўлдан иборат бўлиб, кунига ўртача 180–200 минг йўловчига хизмат кўрсатар эди. Сўнгги ўн йилда эса метро инфратузилмаси сезиларли даражада кенгайди.Бу ҳақда ва метродаги сўнгги ўн йиллик ўзгаришлар ва келгуси режалар ҳақида "Тошкент метрополитени" АЖ ёшлар етакчилари кенгаши раиси Миролим Мирҳусанов Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.33 километр янги йўл ва 21 та бекат2016–2026 йилларда Тошкентда 33 километр янги метро йўли қурилди ва 21 та янги бекат фойдаланишга топширилди.Натижада метро тармоғининг умумий узунлиги 38 километрдан 71 километрга, бекатлар сони эса 29 тадан 50 тага етди.Шу тариқа, ўн йил ичида қурилган янги метро йўлларининг узунлиги 2016 йилгача мавжуд бўлган бутун тармоқ ҳажмига яқинлашди.Йўловчилар сони 1,2 млн нафарга яқинлашдиМетро тармоғининг кенгайиши билан йўловчилар оқими ҳам бир неча баравар ошди.2016 йилда метродан кунига ўртача 180–200 минг киши фойдаланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1,2 млн нафарга яқинлашган.Йўловчилар оқимининг ўсиши ҳаракат таркибини янгилаш ва поездлар қатновини кўпайтиришни ҳам талаб қилди.55 та замонавий поезд таркиби харид қилиндиАввал метрополитенда 40 та эски турдаги поезд таркиби мавжуд эди. Кейинги йилларда 55 та янги замонавий поезд таркиби харид қилинди.Фақат 2026 йилнинг ўзида 14 та замонавий поезд олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.Айни пайтда метрополитенда жами 91 та поезд таркиби мавжуд бўлиб, уларнинг 55 тасини янги замонавий поездлар ташкил этади.Поездлар орасидаги интервал қисқардиЯнги поездларнинг харид қилиниши асосий йўналишларда қатнов оралиғини сезиларли қисқартириш имконини берди.Чилонзор йўналишида тиғиз вақтларда поездлар ҳаракат интервали 2021 йилдаги 5 дақиқадан 1,5–2 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида 6 дақиқадан 3 дақиқагача, Юнусобод йўналишида 11 дақиқадан 4 дақиқагача қисқарди.Ер усти ҳалқа йўналишида эса поездлар орасидаги вақт 12 дақиқадан 8 дақиқагача камайди.Бекатларда ҳам инфратузилма янгиландиСўнгги йилларда метро бекатларининг инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич модернизация қилинди."Халқлар дўстлиги", "Новза", "Мустақиллик майдони", "Пахтакор" ва "Ҳамид Олимжон" бекатларидаги эскалаторлар янгиланди."Чилонзор", "Пахтакор", "Буюк ипак йўли", "Амир Темур хиёбони", "Беруний", "Дўстлик", "Чорсу", "Мустақиллик майдони", "Олмазор", "Бодомзор" ва "Чинор" бекатларида она ва бола хоналари ҳамда жамоат ҳожатхоналари ташкил этилди.Метро тоннелларида мобил алоқаАввал метрога тушганда мобил алоқа узилиб қолиши одатий ҳол эди. Бугун эса метрополитенда рақамли хизматлар ҳам кенгайтирилди.Бекатларда Wi-Fi хизматлари йўлга қўйилди, тоннелларда мобил алоқа имкониятлари яхшиланди. Йўловчиларга ер остида ҳам мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.Йўл ҳақини банк карталари, мобил иловалар ва ATTO орқали тўлаш билан бирга Face Pay ва Palm Pay каби технологиялар ҳам жорий қилинди.Метро қуёш энергиясидан ҳам фойдаланмоқдаЭлектр деполарида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Улар ишлаб чиқарган электр энергияси метрополитен эҳтиёжлари учун ишлатилади, ортиқча энергияни умумий электр тармоғига узатиш имконияти ҳам мавжуд.Метро ходимлари қуёш панелларини тозалаш учун махсус мослама ҳам ишлаб чиқишган.Метрополитенда қарийб 6 минг киши ишлайдиАйни пайтда Тошкент метрополитенида қарийб 6 минг нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 2 400 нафари ёшлар.Олий маълумотли ходимлар улуши 2021 йилда 11 фоизни ташкил этган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагига келиб 29 фоизга етган.2030 йилгача метро қандай ўзгаради?Тошкент метро тармоғини кенгайтириш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган.2030 йилгача метро тармоғини 103 километрга, бекатлар сонини 79 тага етказиш мақсад қилинган.Шунингдек, кунлик йўловчилар оқимини 1,8 миллион нафаргача ошириш ҳамда поездлар ҳаракат интервалини 2–3 дақиқагача қисқартириш режалаштирилган.Шундай қилиб, 2016 йилдан буён Тошкент метро тармоғи 38 километрдан 71 километрга, бекатлар сони 29 тадан 50 тага етди. Кунлик йўловчилар оқими эса 180–200 минг нафардан 1,1 миллиондан ортиққа кўпайди.
https://sputniknews.uz/20260526/metro-yonalish-loyiha-57869806.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
метро, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши , тошкент, жамоат транспорти, поезд қатнови, жамият
метро, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши , тошкент, жамоат транспорти, поезд қатнови, жамият
16:23 24.09.2026 (янгиланди: 16:28 24.09.2026)
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Сўнгги ўн йилда Тошкент метросида 33 километр янги йўл ва 21 та бекат қурилди, кунлик йўловчилар оқими эса 180–200 мингдан қарийб 1,2 миллион нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Тошкент метрополитени 1977 йилда ишга туширилган. 2016 йилга келиб пойтахт метро тармоғи 29 та бекат ва 38 километр йўлдан иборат бўлиб, кунига ўртача 180–200 минг йўловчига хизмат кўрсатар эди. Сўнгги ўн йилда эса метро инфратузилмаси сезиларли даражада кенгайди.
Бу ҳақда ва метродаги сўнгги ўн йиллик ўзгаришлар ва келгуси режалар ҳақида "Тошкент метрополитени" АЖ ёшлар етакчилари кенгаши раиси Миролим Мирҳусанов Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
33 километр янги йўл ва 21 та бекат
2016–2026 йилларда Тошкентда 33 километр янги метро йўли қурилди ва 21 та янги бекат фойдаланишга топширилди.
Натижада метро тармоғининг умумий узунлиги 38 километрдан 71 километрга, бекатлар сони эса 29 тадан 50 тага етди.
Шу тариқа, ўн йил ичида қурилган янги метро йўлларининг узунлиги 2016 йилгача мавжуд бўлган бутун тармоқ ҳажмига яқинлашди.
Йўловчилар сони 1,2 млн нафарга яқинлашди
Метро тармоғининг кенгайиши билан йўловчилар оқими ҳам бир неча баравар ошди.
2016 йилда метродан кунига ўртача 180–200 минг киши фойдаланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1,2 млн нафарга яқинлашган.
Йўловчилар оқимининг ўсиши ҳаракат таркибини янгилаш ва поездлар қатновини кўпайтиришни ҳам талаб қилди.
55 та замонавий поезд таркиби харид қилинди
Аввал метрополитенда 40 та эски турдаги поезд таркиби мавжуд эди. Кейинги йилларда 55 та янги замонавий поезд таркиби харид қилинди.
Фақат 2026 йилнинг ўзида 14 та замонавий поезд олиб келиниб, фойдаланишга топширилди.
Айни пайтда метрополитенда жами 91 та поезд таркиби мавжуд бўлиб, уларнинг 55 тасини янги замонавий поездлар ташкил этади.
Поездлар орасидаги интервал қисқарди
Янги поездларнинг харид қилиниши асосий йўналишларда қатнов оралиғини сезиларли қисқартириш имконини берди.
Чилонзор йўналишида тиғиз вақтларда поездлар ҳаракат интервали 2021 йилдаги 5 дақиқадан 1,5–2 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида 6 дақиқадан 3 дақиқагача, Юнусобод йўналишида 11 дақиқадан 4 дақиқагача қисқарди.
Ер усти ҳалқа йўналишида эса поездлар орасидаги вақт 12 дақиқадан 8 дақиқагача камайди.
Бекатларда ҳам инфратузилма янгиланди
Сўнгги йилларда метро бекатларининг инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич модернизация қилинди.
"Халқлар дўстлиги", "Новза", "Мустақиллик майдони", "Пахтакор" ва "Ҳамид Олимжон" бекатларидаги эскалаторлар янгиланди.
"Чилонзор", "Пахтакор", "Буюк ипак йўли", "Амир Темур хиёбони", "Беруний", "Дўстлик", "Чорсу", "Мустақиллик майдони", "Олмазор", "Бодомзор" ва "Чинор" бекатларида она ва бола хоналари ҳамда жамоат ҳожатхоналари ташкил этилди.
Метро тоннелларида мобил алоқа
Аввал метрога тушганда мобил алоқа узилиб қолиши одатий ҳол эди. Бугун эса метрополитенда рақамли хизматлар ҳам кенгайтирилди.
Бекатларда Wi-Fi хизматлари йўлга қўйилди, тоннелларда мобил алоқа имкониятлари яхшиланди. Йўловчиларга ер остида ҳам мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Йўл ҳақини банк карталари, мобил иловалар ва ATTO орқали тўлаш билан бирга Face Pay ва Palm Pay каби технологиялар ҳам жорий қилинди.
Метро қуёш энергиясидан ҳам фойдаланмоқда
Электр деполарида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Улар ишлаб чиқарган электр энергияси метрополитен эҳтиёжлари учун ишлатилади, ортиқча энергияни умумий электр тармоғига узатиш имконияти ҳам мавжуд.
Метро ходимлари қуёш панелларини тозалаш учун махсус мослама ҳам ишлаб чиқишган.
Метрополитенда қарийб 6 минг киши ишлайди
Айни пайтда Тошкент метрополитенида қарийб 6 минг нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 2 400 нафари ёшлар.
Олий маълумотли ходимлар улуши 2021 йилда 11 фоизни ташкил этган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагига келиб 29 фоизга етган.
2030 йилгача метро қандай ўзгаради?
Тошкент метро тармоғини кенгайтириш ишлари давом эттирилиши режалаштирилган.
2030 йилгача метро тармоғини 103 километрга, бекатлар сонини 79 тага етказиш мақсад қилинган.
Шунингдек, кунлик йўловчилар оқимини 1,8 миллион нафаргача ошириш ҳамда поездлар ҳаракат интервалини 2–3 дақиқагача қисқартириш режалаштирилган.
Шундай қилиб, 2016 йилдан буён Тошкент метро тармоғи 38 километрдан 71 километрга, бекатлар сони 29 тадан 50 тага етди. Кунлик йўловчилар оқими эса 180–200 минг нафардан 1,1 миллиондан ортиққа кўпайди.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | 5 километр — ортиқча тўхташларсиз: Тошкентда янги "Яшил тўлқин" ишга тушди | 0 | 19.97 | 20-09-2026 |
| 2 | Тошкентда қишда яхши исимайдиган уйлар текширилади | 0 | 7.46 | 21-09-2026 |
| 3 | Тошкентда бўш идишларни 150 сўмдан қабул қиладиган фандомат ишга тушди | 0 | 15.56 | 24-09-2026 |
| 4 | Собянин открыл станцию "Савеловская" Большой кольцевой линии метро | 0 | 0 | 30-12-2018 |
| 5 | В Москве в 2021 году запустят сразу 10 станций Большой кольцевой линии метро | 0 | 0 | 04-08-2021 |
| 6 | На строительство первого участка второй линии метро Казани готовы выделить 1,2 млрд рублей | 0 | 0 | 04-08-2021 |
| 7 | Киберҳодисалар қарийб 7 баробар ошди — келажакда янада мураккаб таҳдидлар бўлиши мумкин | 0 | 17.31 | 24-09-2026 |
| 8 | МДҲ Туризм кенгашига раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди | 0 | 6.17 | 24-09-2026 |
| 9 | Алматы облысында бизнесқа кедергі келтіргендер жауапқа тартылды | 0 | 16.25 | 15-08-2026 |
| 10 | Щербинский лифтостроительный завод с начала года увеличил объемы производства на 11% | 0 | 0 | 10-08-2021 |