Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Киберҳодисалар қарийб 7 баробар ошди — келажакда янада мураккаб таҳдидлар бўлиши мумкин

Дата публикации: 24-09-2026 12:57:00

Ўзбекистонда кибертаҳдидлар кескин кўпайди: .uz домен зонасида киберҳодисалар қарийб 7 баробар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари веб-ресурсларига ҳужумлар эса 5 баробардан зиёд ошди.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260924/kiberhodisalar-tahdidlar-60714835.html

Киберҳодисалар қарийб 7 баробар ошди — келажакда янада мураккаб таҳдидлар бўлиши мумкин

Киберҳодисалар қарийб 7 баробар ошди — келажакда янада мураккаб таҳдидлар бўлиши мумкин

Sputnik Ўзбекистон

Ўзбекистонда .uz домен зонасида киберҳодисалар 570 фоизга ошди. Ҳимоя тизимлари юзлаб миллион зарарли сўровларни блоклади, банк тизимида эса 462 млрд сўмлик ноқонуний ўтказмаларнинг олди олинди.

2026-09-24T17:57+0500

2026-09-24T17:57+0500

2026-09-24T18:02+0500

киберхавфсизлик

киберҳужум

форум

тошкент

жамият

ўзбекистон

сунъий интеллект

рақамли технологиялар

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60714577_0:0:1673:941_1920x0_80_0_0_0405069980e3029e5ac69089408eca36.png

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг .uz домен зонасида киберҳодисалар сони 570 фоизга ошди. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan 2026 доирасидаги форумда Киберхавфсизлик маркази директори Олимжон Мирзаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Мирзаевнинг сўзларига кўра, 2025–2026 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг веб-ресурсларига тармоқ ҳужумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422 фоизга кўпайган.Веб-иловаларни ҳимоя қилиш тизимлари 261 миллиондан ортиқ зарарли тармоқ сўровини автоматик равишда блоклаган. Марказлаштирилган ҳимоя тизимлари орқали эса 1,17 миллиарддан зиёд зарарли сўров бартараф этилган.Шунингдек, 50 мингдан ортиқ ноқонуний банк операцияси ҳамда қарийб 1,5 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишининг олди олинган.Мирзаевнинг айтишича, жорий йилнинг биринчи ярмида банк тизимида 462 миллиард сўмлик ноқонуний пул ўтказмалари тўхтатилган. Шубҳали операцияларни аниқлаш механизмлари реал вақт режимида ишлайди.ИИВ Академиясида мутахассисларни тайёрлаш учун киберполигон ҳам ишга туширилди. Мажмуа ҳақиқий киберҳужумларни моделлаштириш ва уларга қарши ҳаракатларни амалий шароитда машқ қилиш имконини беради.Айни пайтда Ўзбекистонда интернет-провайдерлар учун зарарли трафикни мажбурий фильтрлашни жорий этиш режалаштирилмоқда.2026 йилда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини муҳимлик даражаси бўйича таснифлаш ҳамда дастурий таъминотни интернет орқали хавфсиз янгилаш механизмларини такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.2027 йилга бориб миллий SOC (Security Operations Center — ахборот хавфсизлиги операциялари маркази) стандартларини тасдиқлаш ва давлат хизматларидан фойдаланишда мажбурий кўп омилли аутентификацияни жорий этиш режалаштирилмоқда.Шунингдек, 2026 йил охиригача Қуролли Кучлар тизимида давлат-хусусий шериклик ва киберназоратни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланади. Мактабларда кибергигиена дарсларини жорий этиш ишлари ҳам давом эттирилади.У келажакда сунъий интеллектдан фойдаланувчи автоном тизимлар, постквант таҳдидлар ва таъминот занжирлари орқали амалга ошириладиган мураккаб киберҳужумлар кўпайиши мумкинлигини таъкидлади.

https://sputniknews.uz/20260519/central-asia-soxta-sahifalar-urinishlar-57691547.html

ўзбекистон

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60714577_208:0:1463:941_1920x0_80_0_0_843d30a6fa3e014cb43b84bf0a98cf06.png

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

киберхавфсизлик, киберҳужум, форум, тошкент, жамият, ўзбекистон, сунъий интеллект, рақамли технологиялар

киберхавфсизлик, киберҳужум, форум, тошкент, жамият, ўзбекистон, сунъий интеллект, рақамли технологиялар

17:57 24.09.2026 (янгиланди: 18:02 24.09.2026)

Oбуна бўлиш

Ўзбекистонда кибертаҳдидлар кескин кўпайди: .uz домен зонасида киберҳодисалар қарийб 7 баробар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари веб-ресурсларига ҳужумлар эса 5 баробардан зиёд ошди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг .uz домен зонасида киберҳодисалар сони 570 фоизга ошди. Бу ҳақда ICT Week Uzbekistan 2026 доирасидаги форумда Киберхавфсизлик маркази директори Олимжон Мирзаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мирзаевнинг сўзларига кўра, 2025–2026 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг веб-ресурсларига тармоқ ҳужумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422 фоизга кўпайган.

Ҳужумларнинг 21,3 фоизи ботнет тармоқлари, 56 фоиздан ортиғи зарарли дастурлар фаоллиги, 22,7 фоизи эса бошқа турдаги кибертаҳдидлар ҳиссасига тўғри келган.

Веб-иловаларни ҳимоя қилиш тизимлари 261 миллиондан ортиқ зарарли тармоқ сўровини автоматик равишда блоклаган. Марказлаштирилган ҳимоя тизимлари орқали эса 1,17 миллиарддан зиёд зарарли сўров бартараф этилган.

Шунингдек, 50 мингдан ортиқ ноқонуний банк операцияси ҳамда қарийб 1,5 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишининг олди олинган.

Мирзаевнинг айтишича, жорий йилнинг биринчи ярмида банк тизимида 462 миллиард сўмлик ноқонуний пул ўтказмалари тўхтатилган. Шубҳали операцияларни аниқлаш механизмлари реал вақт режимида ишлайди.

"Бизнинг энг катта ютуқларимиздан бири банк тизимида фирибгарликка қарши курашиш дастурлари бўлди", — деди Мирзаев.

ИИВ Академиясида мутахассисларни тайёрлаш учун киберполигон ҳам ишга туширилди. Мажмуа ҳақиқий киберҳужумларни моделлаштириш ва уларга қарши ҳаракатларни амалий шароитда машқ қилиш имконини беради.

Айни пайтда Ўзбекистонда интернет-провайдерлар учун зарарли трафикни мажбурий фильтрлашни жорий этиш режалаштирилмоқда.

2026 йилда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини муҳимлик даражаси бўйича таснифлаш ҳамда дастурий таъминотни интернет орқали хавфсиз янгилаш механизмларини такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

Йил охиригача киберхавфсизлик талабларига риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

2027 йилга бориб миллий SOC (Security Operations Center — ахборот хавфсизлиги операциялари маркази) стандартларини тасдиқлаш ва давлат хизматларидан фойдаланишда мажбурий кўп омилли аутентификацияни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2026 йил охиригача Қуролли Кучлар тизимида давлат-хусусий шериклик ва киберназоратни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланади. Мактабларда кибергигиена дарсларини жорий этиш ишлари ҳам давом эттирилади.

"2030 йилга бориб кибермаконда кураш парадигмаси бутунлай ўзгариши мумкин. Биз янги турдаги кибертаҳдидларга қарши курашишга тайёр бўлишимиз керак", — деди Мирзаев.

У келажакда сунъий интеллектдан фойдаланувчи автоном тизимлар, постквант таҳдидлар ва таъминот занжирлари орқали амалга ошириладиган мураккаб киберҳужумлар кўпайиши мумкинлигини таъкидлади.

Каковы сегодня основные задачи трансформации кибербезопасности в банковском секторе? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026

19 Май, 15:39

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Брестда МДҲ божхона хизматлар рахбарлари 17 та қарор қабул қилди012.3923-09-2026
2Узбекистан вновь ввел обязательные тесты на коронавирус при въезде в страну0022-06-2021
3Занеро, ки хостааст писарашро бифурӯшад, зиндонӣ кардаанд07.9707-08-2026
4Ўзбекистонда иш жойида жинсий ва жисмоний зўравонликка қарши янги тизим жорий этилади06.2122-09-2026
5Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди015.5412-08-2026
6Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 баробарга ошди015.411-08-2026
7Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда011.211-08-2026
8Граждане Узбекистана задержаны в Сибири по делу о финансировании террористов - источник0012-02-2021
9Тошкентда МДҲ давлатлари бюджет талон-торож қилинишига қарши чораларни муҳокама қилди010.9823-09-2026
10Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун узлуксиз касбий таълим тизими жорий этилади06.8518-09-2026

Классификация: Общество. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 17.31. Источник: sputniknews-uz.com.