Ўзбекистонга Амударё орқали дронда наркотик олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатилди. Афғонистонлик номаълум шахслар учувчисиз учиш аппаратига 2 кг 32 гр опий моддасини маҳкамлаган бўлган.
Фото: ДХХ
Lotinchada Кеча, 09:48 Жамият
Чегара қўшинлари ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 гр опий моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.