Президент тинчлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект ва яна қатор соҳаларда ташаббуслар билан чиқди.
https://sputniknews.uz/20261015/shavkat-mirziyoev-ohichk-sammitida-nutq-sozladi-61219935.html
Шавкат Мирзиёев ОҲИЧК саммитида нутқ сўзлади
Шавкат Мирзиёев ОҲИЧК саммитида нутқ сўзлади
Sputnik Ўзбекистон
Президент тинчлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект ва яна қатор соҳаларда ташаббуслар билан чиқди. 15.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-15T17:11+0500
2026-10-15T17:11+0500
2026-10-15T17:30+0500
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0f/61221323_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_2ce4d691436045fa7ddd942f60f5820f.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида нутқ сўзлади. Ўз нутқида президент қатор масалаларда тўхталиб ўтди. Низоларни тинчлик йўли билан ҳал қилишҲаммамиз гувоҳмиз, бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Осиёнинг турли ҳудудларидаги қуролли низолар барчамизни чуқур хавотирга солмоқда. Уларнинг оқибатлари минтақа хавфсизлигига жиддий путур етказмоқда, глобал иқтисодиётга зарар келтирмоқда. Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш Сиёсий вазият қандай бўлишидан қатъи назар, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларимизнинг доимий ва мустаҳкам пойдеворига айланиши шарт.Биз Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилиши лозим. Хусусан, транспорт ва энергетика бўйича қўшма лойиҳалар, савдо ва рақамли алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувлар катта аҳамиятга эга.Сунъин интеллект Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда. У чексиз имкониятлар яратиш билан бирга, жиддий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда.Эндиликда биз рақамли тараққиёт барчага бирдек фойда келтириши, технологик ривожланишдаги фарқ қисқариши учун бор имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Шу мақсадда Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурамиз. Бунинг учун Кенгаш доирасида Экспертлар майдонини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Унда мамлакатларимиз мутахассислари умумий тавсияларни ишлаб чиқиши ва амалий чораларни келишиб олиши мумкин бўлади.Иқлим барқарорлиги бўйича шерикликОҲИЧК иқлим ўзгаришларига мослашиш учун давлатларнинг куч ва имкониятларини бирлаштира олади. Бунинг учун Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббусни таклиф этамиз. Маданий гуманитар алоқалар Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.Ушбу соҳадаги қўшма ҳамкорлигимиз янада изчил бўлиши учун Кенгашнинг яқин икки йилга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
шавкат мирзиёев
шавкат мирзиёев
17:11 15.10.2026 (янгиланди: 17:30 15.10.2026)
Oбуна бўлиш
Президент тинчлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект ва яна қатор соҳаларда ташаббуслар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида нутқ сўзлади.
Ўз нутқида президент қатор масалаларда тўхталиб ўтди.
Ҳаммамиз гувоҳмиз, бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Осиёнинг турли ҳудудларидаги қуролли низолар барчамизни чуқур хавотирга солмоқда. Уларнинг оқибатлари минтақа хавфсизлигига жиддий путур етказмоқда, глобал иқтисодиётга зарар келтирмоқда.
Бизнинг бу борадаги позициямиз аниқ ва қатъий: ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур.
Сиёсий вазият қандай бўлишидан қатъи назар, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларимизнинг доимий ва мустаҳкам пойдеворига айланиши шарт.
Биз Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилиши лозим. Хусусан, транспорт ва энергетика бўйича қўшма лойиҳалар, савдо ва рақамли алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувлар катта аҳамиятга эга.
Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда. У чексиз имкониятлар яратиш билан бирга, жиддий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда.
Эндиликда биз рақамли тараққиёт барчага бирдек фойда келтириши, технологик ривожланишдаги фарқ қисқариши учун бор имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Шу мақсадда Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурамиз. Бунинг учун Кенгаш доирасида Экспертлар майдонини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Унда мамлакатларимиз мутахассислари умумий тавсияларни ишлаб чиқиши ва амалий чораларни келишиб олиши мумкин бўлади.
ОҲИЧК иқлим ўзгаришларига мослашиш учун давлатларнинг куч ва имкониятларини бирлаштира олади. Бунинг учун Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббусни таклиф этамиз.
Бу сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш имконини беради. Шу тариқа эҳтимолий хавф-хатарларни камайтиришимиз ва келажак авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолишимиз мумкин.
Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Биз келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёрмиз. Мазкур анжуманда ёшлар ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш, сифатли таълимдан фойдаланиш, рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалаларни алоҳида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ушбу соҳадаги қўшма ҳамкорлигимиз янада изчил бўлиши учун Кенгашнинг яқин икки йилга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради | 0 | 8.92 | 18-10-2026 |
| 2 | Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлади | 0 | 5 | 10-07-2026 |
| 3 | Президент Танзила Нарбаевага таваллуд куни муносабати билан орден топширди | 0 | 11.38 | 24-07-2026 |
| 4 | Салоҳиятҳои духтари Шавкат Мирзиёевро зиёд мекунанд | 0 | 11.68 | 18-08-2026 |
| 5 | «Ҳудудий электр тармоқлари»да ҳам раҳбар ўзгарди | 0 | 8.36 | 27-07-2026 |
| 6 | Мирзиёев высказался о явке на выборах в Госдуму | 0 | 9.28 | 21-09-2026 |
| 7 | Shavkat Mirziyoyev Markaziy Osiyo va Ozarbayjon norasmiy sammitida nutq so‘zladi | 0 | 9.07 | 31-07-2026 |
| 8 | Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд. Здесь состоятся мероприятия с участием делегации США | 0 | 9.42 | 18-10-2026 |
| 9 | Алиев рассказал о роли Мирзиеева в привлечении инвестиций в Карабах | 0 | 4.79 | 23-08-2026 |