Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Фарғонада Cobalt, Damas ва Labo учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган завод очилди

Дата публикации: 16-10-2026 04:02:06

Фарғона вилоятида автомобилларнинг тормоз ва рул бошқаруви тизимларини ишлаб чиқарувчи «Hansae Mobility Turan» заводи очилди. Корхона дастлаб Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун йилига 310 минг тўплам бутловчи қисмлар етказиб беради. Маҳаллий ишлаб чиқариш 60 млн долларлик маҳсулот импортининг ўрнини босиш имконини бериши кутилмоқда. Саккиз ойда қурилган, 20 минг квадрат метр майдонни эгаллаган заводда 15 […]
Сообщение Фарғонада Cobalt, Damas ва Labo учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган завод очилди появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

- Advertisement -

Фарғона вилоятида автомобилларнинг тормоз ва рул бошқаруви тизимларини ишлаб чиқарувчи «Hansae Mobility Turan» заводи очилди.

Корхона дастлаб Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун йилига 310 минг тўплам бутловчи қисмлар етказиб беради. Маҳаллий ишлаб чиқариш 60 млн долларлик маҳсулот импортининг ўрнини босиш имконини бериши кутилмоқда.

Саккиз ойда қурилган, 20 минг квадрат метр майдонни эгаллаган заводда 15 та ишлаб чиқариш линияси ташкил этилган. Уларда 14 турдаги маҳсулот, жумладан, тормоз механизмлари, асосий тормоз цилиндрлари ва рул устунларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Ҳозир корхонада 100 нафардан ортиқ ходим ишламоқда. Уларнинг сонини йил охиригача 140 нафарга, иккинчи босқичда эса 250 нафарга етказиш режалаштирилган.

Компания BYD Uzbekistan Factory билан ҳам бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Наманганда 5,2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди012.317-10-2026
2Ўзбекистонда савдо соҳаси маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилмоқда010.7117-10-2026
3Янги Тошкентда инвестиция лойиҳалари учун онлайн таклифлар қабул қилинадиган платформа ва бот ишга туширилди08.4517-10-2026
4Ўзбекистон аэропортлари яқинида ҳаво сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилмоқда09.2116-10-2026
5Тошкентда 19 октябрдан 100-сонли автобус йўналиши ўзгаради09.8517-10-2026
6Тошкентда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича TURON халқаро бизнес клуби очилади010.0917-10-2026
7Tanzania: Local Electric Vehicle Revolution Begins With Landmark Manufacturing Investment, Innovation07.1915-07-2026
8Uzbekistan launches 12 projects worth USD 176 mln015.4818-08-2026
9В расширение производства на заводе им. Гаджиева в Дагестане инвестируют 600 млн рублей0009-10-2020

Классификация: Пресс-релизы. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 8.81. Источник: nuz.uz.