Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда

Дата публикации: 21-09-2026 07:35:25

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурстежамкор усулларни жорий этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.

Основное содержимое страницы с новостью.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 491-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти муассислигида Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тажрибаси асосида узумнинг янги «Кишмиш Сўғдиёна,» «Қора кишмиш» ва «Аватар» навларини «in vitro» шароитида етиштириш ва кенг тарқатишни жорий этиш мақсадида тажриба станциясини ташкил этиш назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, ер участкалари (рўйхат бўйича) тажриба станцияси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Селекция илмий-тадқиқот марказига ижарага берилади.

Тажриба станцияси учун ажратилган ер майдонида токзорлар барпо этилиб, узум ҳосилдорлиги оширилади ҳамда олинган илмий-амалий натижалар, ресурс тежамкор тажрибалар, замонавий технология ва усуллар синовдан ўтказилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этилади.

Селекция марказига ажратилган ерлардан қуйидаги мақсадларда ҳам фойдаланилади:

  • наслдор чорва моллари (сигирлар, отлар, зотдор ва спорт отлари) зотларини яхшилаш;
  • илмий асосда селекция ишларини такомиллаштириш (замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ва юқори генофондга эга наслдор ҳайвонларни генетик яхшилаш);
  • озуқа базасини мустаҳкамлаш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда012.2129-09-2026
2Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди06.5822-09-2026
3Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда014.2825-09-2026
4Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади012.4921-09-2026
5Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда09.4723-09-2026
6Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади010.9125-09-2026
7Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади016.528-09-2026
8Фальков рассказал о создании передовых инженерных школ в российских вузах08.3628-09-2026
9В Бурятии предложили создать федеральный центр компетенций по лекарственным растениям016.4128-09-2026

Классификация: Наука. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 7.44. Источник: www.norma.uz.