Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото

Дата публикации: 22-09-2026 14:32:00

Экспозиция Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган рассомнинг ижодий мероси билан таништиради.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260922/aleksandr-perovn-60630339.html

Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото

Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото

Sputnik Ўзбекистон

Экспозиция Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган рассомнинг ижодий мероси билан таништиради.

2026-09-22T19:32+0500

2026-09-22T19:32+0500

2026-09-22T19:32+0500

кўргазма

фото

тошкент

санъат

расм

рассом

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60631612_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_79a74c98892b4ab3e6cf7d736e4913ad.png

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида таниқли рассом Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазма "Бизнинг мерос" туркуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда рассомнинг серқирра ижодий мероси намойиш этилди.Александр Перов 1935 йилда Чимкент шаҳрида туғилган. 1950–1955 йилларда Республика рассомлик билим юртида С. Ф. Ракова ва Н. Қўзибоевлардан таҳсил олган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимини Р. Аҳмедов ва А. Кривонос раҳбарлигида тамомлаган. У Тошкентда яшаб, ижод қилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланган.Рассом жанрли композиция, манзара ва натюрморт йўналишларида самарали ижод қилган. У борлиқни яхлит идрок этиш билан бир қаторда, ҳар бир буюм ва икир-чикирга синчковлик билан эътибор қаратган. Перов ўз асарларида нақшинкорлик ва безакдорликни рангтасвирнинг юксак маҳорати билан ўзига хос тарзда уйғунлаштирган.Александр Перовнинг асарлари Ўзбекистон ва Россия музейлари тўпламларидан, шунингдек, хориждаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.Марказий кўргазмалар залидаги мазкур экспозиция "Бизнинг мерос" лойиҳасининг навбатдаги тадбири сифатида рассомнинг ижодини кенг жамоатчиликка яна бир бор танитиш ва унинг бадиий меросини асраб-авайлашга хизмат қилади.

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/16/60631612_0:0:1365:1024_1920x0_80_0_0_a346cc3c01261338bcfd7007ec73c49c.png

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

кўргазма, фото, тошкент, санъат, расм, рассом, фото

кўргазма, фото, тошкент, санъат, расм, рассом, фото

Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото

Oбуна бўлиш

Экспозиция Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган рассомнинг ижодий мероси билан таништиради.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида таниқли рассом Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазма "Бизнинг мерос" туркуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда рассомнинг серқирра ижодий мероси намойиш этилди.

Александр Перов 1935 йилда Чимкент шаҳрида туғилган. 1950–1955 йилларда Республика рассомлик билим юртида С. Ф. Ракова ва Н. Қўзибоевлардан таҳсил олган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимини Р. Аҳмедов ва А. Кривонос раҳбарлигида тамомлаган. У Тошкентда яшаб, ижод қилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланган.

Рассом жанрли композиция, манзара ва натюрморт йўналишларида самарали ижод қилган. У борлиқни яхлит идрок этиш билан бир қаторда, ҳар бир буюм ва икир-чикирга синчковлик билан эътибор қаратган. Перов ўз асарларида нақшинкорлик ва безакдорликни рангтасвирнинг юксак маҳорати билан ўзига хос тарзда уйғунлаштирган.

"Александр Перовнинг ижодий мероси етук рассомнинг бадиий образ яратишда нафақат сюжетдан, балки тасвирий санъатнинг барча ифода воситаларидан маҳорат билан фойдаланганини кўрсатади. Унинг асарларида аниқлик, уйғунлик ва бадиий яхлитлик мужассам", — дея таъкидлайди кўргазма ташкилотчилари.

Александр Перовнинг асарлари Ўзбекистон ва Россия музейлари тўпламларидан, шунингдек, хориждаги хусусий коллекциялардан ўрин олган.

Марказий кўргазмалар залидаги мазкур экспозиция "Бизнинг мерос" лойиҳасининг навбатдаги тадбири сифатида рассомнинг ижодини кенг жамоатчиликка яна бир бор танитиш ва унинг бадиий меросини асраб-авайлашга хизмат қилади.

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

1/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

2/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

3/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

4/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

5/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

6/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

7/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

8/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

9/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

10/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

11/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

12/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон

13/13

Александр Перовнинг шахсий кўргазмаси

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ерхов: Россия ва Ўзбекистон ташқи савдода қоғозсиз ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди05.523-09-2026
2"Араб тангоси": Тошкентда Ботир Зокировнинг 90 йиллигига бағишланган кўргазма очилди018.721-09-2026
3Саида Мирзиёеванинг БМТдаги нутқи: Ўзбекистон қандай ташаббусларни илгари сурди08.6224-09-2026
4Ўзбекистон Сибирдаги йирик гастрономик фестивалда илк бор қатнашди7814-07-2026
5Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 6-ўринда012.8511-08-2026
6Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади0513-07-2026
7Ўзбекистонлик йигит ватандошини отиб ўлдирди, Қирғизистонда ўқитувчи ўзини осиб қўйди01016-04-2024
8АСИ и РЭЦ планируют организовать выставку лучших технологических проектов в Узбекистане0019-10-2018
9Ҳиндистонда жасади топилган ўзбек аёли, Ўшда ушланган ўзбекистонлик, ёшлар билан ишлаётган ДХХ 01015-03-2024
10Temiryo‘lchilar kuniga: Toshkentdagi "Parovozlar muzeyi"da nimalar saqlanmoqda08.6703-08-2026

Классификация: Культура. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 8.19. Источник: sputniknews-uz.com.