Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Будапешт учун реванш: Синдаров, Абдусатторов ва Ёқуббоев Хитой жамоаси билан ўйин ҳақида

Дата публикации: 24-09-2026 08:51:00

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Хитойни мағлуб этиб, етти турдан сўнг еттита ғалаба билан пешқадамликни мустаҳкамлади.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260924/sindarov-abdusattorov-yoqubboev-china-oyin-60705904.html

Будапешт учун реванш: Синдаров, Абдусатторов ва Ёқуббоев Хитой жамоаси билан ўйин ҳақида

Будапешт учун реванш: Синдаров, Абдусатторов ва Ёқуббоев Хитой жамоаси билан ўйин ҳақида

Sputnik Ўзбекистон

Ўзбекистон шахматчилари 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Хитойни мағлуб этди. Жамоа етти турда еттита ғалаба қозонди. Шахматчилар Будапештдаги мағлубият, жамоавий руҳ ва олтин медаль учун кураш ҳақида сўзлади.

2026-09-24T13:51+0500

2026-09-24T13:51+0500

2026-09-24T16:54+0500

шахмат

бутунжаҳон шахмат олимпиадаси

самарқанд

жавоҳир синдаров

нодирбек абдусатторов

ўзбекистон

спорт

видео

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60708564_4:17:1714:979_1920x0_80_0_0_b0761481d2565e80367449a2a81c8058.jpg

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида етти турдан сўнг юз фоизлик натижани сақлаб қолмоқда. Шахматчилар еттинчи турда Хитой жамоасини мағлуб этиб, кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.Бу баҳс ўзбекистонлик шахматчилар учун алоҳида аҳамиятга эга эди. 2024 йилда Будапештда ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон Хитойга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлганди.Хитойга қарши учрашувда Муҳиддин Мадаминов ва Жавоҳир Синдаров дуранг қайд этди, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев эса ўз партияларида ғалаба қозонди.19 ёшли Мадаминов қора доналарда Сюй Сянъюйга қарши ўйнаб, мураккаб вазиятда дурангга эришди.Нодирбек Абдусатторов жамоа Хитойга қарши баҳсда бир-бирини қўллаб-қувватлаб ўйнаганини таъкидлади.Унинг ўзи биринчи тахтада собиқ жаҳон чемпиони Дин Лиженни мағлуб этди. Абдусатторов Будапештда ҳам айнан шу рақибга қарши ўйнаган, аммо ўша партияда имкониятни бой берган эди.Жамоа аъзоларининг айтишича, Хитойга қарши баҳс олдидан Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба ҳам уларга қўшимча ишонч берган.Абдусатторов Ҳиндистонни Ўзбекистоннинг асосий рақибларидан бири деб атади.Нодирбек Ёқуббоев эса олдинда ҳали кучли рақиблар борлигини таъкидлади.Жавоҳир Синдаровнинг сўзларига кўра, у ўз партиясида жамоадошларининг позицияларини ҳисобга олган ҳолда дурангга рози бўлган.Ўзбекистон терма жамоаси етти турдан кейин еттита ғалаба билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Олдинда яна тўртта тур бор.

https://sputniknews.uz/20260922/yoqubboev-india-galaba-60639974.html

ўзбекистон

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/18/60708564_221:0:1526:979_1920x0_80_0_0_a5565d3c29bac345cf1012626eddc20e.jpg

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, жавоҳир синдаров, нодирбек абдусатторов, ўзбекистон, спорт, видео

шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, самарқанд, жавоҳир синдаров, нодирбек абдусатторов, ўзбекистон, спорт, видео

Будапешт учун реванш: Синдаров, Абдусатторов ва Ёқуббоев Хитой жамоаси билан ўйин ҳақида

13:51 24.09.2026 (янгиланди: 16:54 24.09.2026)

Oбуна бўлиш

Эксклюзив

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Хитойни мағлуб этиб, етти турдан сўнг еттита ғалаба билан пешқадамликни мустаҳкамлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида етти турдан сўнг юз фоизлик натижани сақлаб қолмоқда. Шахматчилар еттинчи турда Хитой жамоасини мағлуб этиб, кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.

Бу баҳс ўзбекистонлик шахматчилар учун алоҳида аҳамиятга эга эди. 2024 йилда Будапештда ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон Хитойга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Хитойга қарши учрашувда Муҳиддин Мадаминов ва Жавоҳир Синдаров дуранг қайд этди, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев эса ўз партияларида ғалаба қозонди.

19 ёшли Мадаминов қора доналарда Сюй Сянъюйга қарши ўйнаб, мураккаб вазиятда дурангга эришди.

"Ўйин бошида жуда ҳаяжонландим. Рақибим тайёргарликда устунликка эга эди ва вақти ҳам кўпроқ эди. Лекин ўзимни қўлга олиб, охиригача курашдим. Қора доналардаги дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман", — деди у.

Нодирбек Абдусатторов жамоа Хитойга қарши баҳсда бир-бирини қўллаб-қувватлаб ўйнаганини таъкидлади.

"Биз ҳаммага жамоа бўлиб ўйнаётганимизни кўрсатдик. Муҳиддин жуда яхши ўйнади. Жавоҳирнинг позицияси ҳам яхши эди, лекин у жамоа ғалаба қилаётганини кўриб, ортиқча таваккал қилмади", — деди Абдусатторов.

Унинг ўзи биринчи тахтада собиқ жаҳон чемпиони Дин Лиженни мағлуб этди. Абдусатторов Будапештда ҳам айнан шу рақибга қарши ўйнаган, аммо ўша партияда имкониятни бой берган эди.

"Будапештда у менга деярли ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. Бу сафар дебютга ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам яхши тайёрландим. Унинг хатосидан фойдаланиб, ғалаба қозондим", — деди шахматчи.

Жамоа аъзоларининг айтишича, Хитойга қарши баҳс олдидан Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба ҳам уларга қўшимча ишонч берган.

Абдусатторов Ҳиндистонни Ўзбекистоннинг асосий рақибларидан бири деб атади.

"2022 йилдан бери улар билан бир неча бор дуранг ўйнадик. Бу сафар ғалаба қозондик. Умид қиламанки, пешқадамликни охиригача сақлаб, биринчи ўринни эгаллаймиз", — деди у.

Нодирбек Ёқуббоев эса олдинда ҳали кучли рақиблар борлигини таъкидлади.

"Арманистон, АҚШ, Германия — барчаси кучли жамоалар. Уларни ҳам енгишга ҳаракат қиламиз", — деди шахматчи.

Жавоҳир Синдаровнинг сўзларига кўра, у ўз партиясида жамоадошларининг позицияларини ҳисобга олган ҳолда дурангга рози бўлган.

"Иккала Нодирбекнинг ҳам вазияти яхши эканини кўрдим. Жамоавий натижа муҳим эди. Ҳозирча ҳаммаси режамиз бўйича кетяпти", — деди Синдаров.

Ўзбекистон терма жамоаси етти турдан кейин еттита ғалаба билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Олдинда яна тўртта тур бор.

Мен тузоқ қўйдим ва у унга тушди — Нодирбек Якуббоев Ҳиндистон устидан ғалаба ҳақида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026

22 Сентябр, 13:28

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистон Хитойни ортда қолдириб, шахмат Олимпиадаси жадвалида биринчи ўринга чиқди011.2321-09-2026
2Ўзбекистон шахматчилари Бутунжаҳон олимпиадасида учинчи кун давомида пешқадамлик қилмоқда014.7619-09-2026
3Тўрт тур — тўрт ғалаба: Ўзбекистон Олимпиадада иккинчи ўринга чиқди011.2620-09-2026
4Шахматная олимпиада: Женская сборная Азербайджана обыграла команду Сербии09.0720-09-2026
5Осиё ўйинлари: Ўзбекистон медаллари сони 17 тага етди020.3424-09-2026
6Шахматчилар мукофоти оширилди: Олимпиада ғолибларига 200 минг доллардан берилади015.4323-09-2026
7Дареный конь борозды не портит // В матче фаворитов Всемирной шахматной олимпиады узбекская сборная победила индийскую08.5222-09-2026
8Қазақстандық балуандар күрес түрлерінен Венгриядағы рейтингтік турнирде бақ сынайды0504-07-2026
9"Мен тузоқ қўйдим ва у унга тушди": кун қаҳрамони Ёқуббоев Ҳиндистон устидан ғалаба ҳақида07.922-09-2026
10Осиё ўйинлари: Шавкатов ММАда бронза олди, 13 ёшли хитойлик сузувчи рекорд ўрнатди012.621-09-2026

Классификация: Спорт. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 8.71. Источник: sputniknews-uz.com.